2,6 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Унга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат буюртмачиси 2,6 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилишига йўл қўйилгани аниқланди.
“Темирйўлинфратузилма” АЖ буюртмачилигида жами 2,6 млрд сўмлик “таъмирлаш хизматлари кўрсатиш” юзасидан ўтказилган давлат харидида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг қатор талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан агентликнинг тақдимномаси асосида харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидининг олди олинди.
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Ўзбекистонда 21 млрд сўмлик 18 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинган эди.
Водий вилоятлари ҳамда шаҳар ва туманлари ҳокимликлари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар томонидан 2025 йилнинг 1 январидан 31 январь кунига қадар “E-qaror” платформаси орқали жами 3 435 та ҳужжат имзоланган.
Энг кўп ҳужжат Наманган вилоятига тегишли бўлиб, ой давомида ҳокимлик ва кенгашлар томонидан 1 311 та қарор ва фармойиш қабул қилинган. Фарғона вилоятида эса 1 302 та, Андижон вилояти ҳокимликлари томонидан эса қўшни вилоятдаги ҳамкасбларига нисбатан анча оз, 822 та ҳужжат имзоланган.
Изоҳ (0)