• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Канада АҚШнинг янги божларига жавобан ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Канада ҳукумати АҚШнинг Канада, АҚШ ва Мексика ўртасидаги келишувга (CUSMА) кирмайдиган товарларга 35 фоизлик янги савдо божларини жорий этиш қароридан кўнгли қолди. Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни идораси маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Канада ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, жумладан, зарар кўрган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, экспорт бозорларини хилма-хил қилиш ва ички ишлаб чиқаришни кучайтириш бўйича чоралар кўришга тайёрлигини билдирган.

    “Канада дунёдаги энг йирик эркин савдо битимларидан бири бўлган CUSMА’га содиқ қолмоқда”, дея таъкидланади баёнотда.

    Шунингдек, бош вазир идораси АҚШнинг янги савдо чекловларини фентанилнинг чегаралараро айланмаси билан боғлашга уринишларига муносабат билдирган. Маълумотларга кўра, АҚШга фентанил импортида Канаданинг улуши 1 фоиздан камни ташкил этади. Шу билан бирга, мамлакат аллақачон чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, хусусан, ҳаво кузатувини кенгайтириш, чегара назоратини кучайтириш, шунингдек, ушбу соҳада янги қонунчиликни жорий этиш бўйича муҳим қадамлар қўймоқда.

    Карнининг таъкидлашича, ҳукумат асосий эътиборни ички иқтисодий ўсишга ва вилоятлар, ҳудудлар ҳамда туб аҳоли билан биргаликда кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратади. Унинг сўзларига кўра, бу чора-тадбирлар 500 миллиард доллардан ортиқ сармояни жалб қилиши ва минглаб янги иш ўринларини яратиши мумкин.

    CUSMА (Канада-Америка Қўшма Штатлари-Мексика келишуви), шунингдек, АҚШда USMCА ва Мексикада Т-MEC номи билан ҳам танилган, 2020 йил июль ойида NАFТА (Шимолий Америка эркин савдо келишуви) ўрнини эгаллаган эркин савдо шартномасидир. CUSMА Канада ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама савдонинг 98 фоиздан ортиғи ва 99,9 фоиздан ортиғи учун божсиз режимни таъминлайди.

    АҚШ президенти Дональд Трамп Канада учун тарифларни 25 фоиздан 35 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Таъкидланишича, Трампнинг ҳаракатлари Канаданинг “фентанилнинг давом этаётган оқимини тўхтатишда ҳамкорлик қилишдан” бош тортишига, шунингдек, АҚШга қарши “президентнинг ушбу ғайриоддий ва фавқулодда таҳдидни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари учун” кўрилган жавоб чораларига жавобан амалга оширилган.

    1 август, 19:55   Изоҳ (0)   1176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Канада#АҚШ#бож

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.