Хитойнинг қайта фойдаланиладиган ракетаси синов парвози вақтида қулаб тушди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, South China Morning Post хабар берди.

Тахминларга кўра, ҳодиса июль ойи охирида Ички Мўғулистон районидаги полигонда юз берган. Сунъий йўлдош тасвирларида старт майдончаси яқинида ёнғин излари кўринади. Ўша куни вертикал учиш ва қўниш синови ўтказилган, бироқ парвоз “муваффақиятсизлик билан якунланган”. Портлаш излари ракета қўниши керак бўлган жойдан юзлаб метр узоқда аниқланган.
Бу ракета учирилгандан кейин ўз йўналишидан оғганини ва қўниш пайтида қулаганини англатади, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 2024 йил июнь ойида Хитойда космодромдан учган ракета шаҳар чеккасига қулаб тушганди. Авария двигателни синовдан ўтказиш пайтида содир бўлган. Ракетанинг парвози олдидан режалаштирилмаган. Мутахассислар ракетани учирмай синовдан ўтказиши керак эди. Бироқ қандайдир сабабга кўра авиатехника осмонга кўтарилиб, кўп ўтмай шаҳар чеккасига қулаган ва ерда кучли портлаш содир бўлган.
Изоҳ (0)