• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фермерлар кенгаши Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Раҳматулло Ғаффоров устидан Бош прокуратурага мурожаат қилди 

    Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Раҳматулло Ғаффоров туман ҳокимига ҳамма фермерларни мажлисга йиғиб, биржа томонидан ташлаб берилган “бланка”га муҳр ва имзо қўйдиришни топширгани учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Бош прокуратурага мурожаат қилди.

    Раҳматулло Ғаффоров
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    “Кун.уз” нашри тарқатган маълумотга кўра, Раҳматулло Ғаффоров топшириғи билан фермерлар ва кластерлар ўртасида 8-9 млн сўмдан тузилган шартномаларнинг ҳаммаси ўзгартирилиб, пахта нархи туширилади.

    Тошкентдан, биржа томонидан “бланка” ташлаб берилди. Эртага 100 фоиз фермер хўжаликлари йиғилишда қатнашиши шарт. Ҳамма фермер йиғилганида, шу “бланка”га печат бостириб, бир тарафига имзо қўйдириб бериши керак. Вазирлар Маҳкамасининг янги чиққан 574-сонли қарори ижроси мана шу билан бўлиб кетади. Қайтадан 6800 сўмдан бўлади, устига давлат субсидия беради, 1000 сўм қўшилганидан кейин 7800 сўм бўлади.  Олдинги тузилган, 8000-9000 сўмдан сотилган ҳаммаси 100 фоиз бекор бўлади, Раҳматулло Ғаффоров деган туман ҳокимига.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари фермерларга етиштирилган пахта учун йил бошида тузилган шартномалардаги нархда тўлов қилишни истамаяпти. Бунга жаҳон бозорида пахта хом ашёси арзонлашгани важ қилиб кўрсатилмоқда. Жойларда фермерлар кластер билан тузган шартномаларни ўзгартириш бўйича “ихтиёрий-мажбурий” тарзда қўшимча шартномалар тузишга мажбурланмоқда.

    Ушбу масала Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган. Унда айтилшича, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.

    Шартнома тузишга мажбур қилиш мумкин эмас. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига кўра, хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни қонун ҳужжатларига мувофиқ прокуратура органлари амалга оширади.

    Шу боис кенгаш 25 сентябрь куни Бош прокуратурага жойларда пахта етиштирувчилар ва пахта-тўқимачилик корхоналари ўртасида тузилган фьючерс шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган қонунчиликка риоя этилишини ўрганиб, прокурор назорати ҳужжати қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди, дейилади кенгаш ахборотида.

    Масала нимада?

    Раҳматулло Ғаффоров аудиода айтиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг 574-сонли қарори билан Ўзбекистонда фермерлар ва кластерлар ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш бўйича йил бошида тузилган шартномаларга қўшимча келишувлар тузилмоқда.

    Йил бошида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги охирги 12 ойлик ўртача котировкалардан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм деб эълон қилинган эди. Шунга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар ўртасида фьючерс шартномалари тузиш бўйича биржадаги савдоларга шу бошланғич нарх асос бўлганди.

    Бироқ шундан кейин ўтган даврда жаҳон бозорида пахта хом ашёси нархи арзонлашди. Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрь куни қабул қилинган “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, айни пайтда жаҳон бозорида пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархлари тоннасига 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланмоқда.

    Ҳукумат бу вазиятда пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратган ҳолда, 2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича нархни пасайтиришга, минимал 6 млн 800 минг сўм деб белгилашга қарор қилди.

    25.09.2024, 17:26   Изоҳ (0)   11149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пахта мавсумида илк бор қарийб 1700 та териш машинаси қатнашиши кутилмоқда

    17.09.2024, 18:58

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади 

    22.09.2024, 09:14

    Ҳокимлик ходимидан кадастр бўлими бошлиғигача: ер майдонларини ноқонуний сотаётганлар қўлга тушди 

    24.09.2024, 10:50

    Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

    25.09.2024, 17:05

    Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

    25.09.2024, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

    25.09.2024, 16:19
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.