Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда сут берди. Бу ҳақда Oddity Central хабар бермоқда.

Delfiм Морейра шаҳрида жироландо зотли сигир уч кун давомида 343 литр сут бериб, янги рекорд ўрнатган. Жўнивор бир кунда 120 литр сут берган. Бу кўрсаткич Гиннеснинг жаҳон рекордига яқин.
Жироландо - голштин ва гир зотли сигирларни чатиштириш натижасида яратилган Бразилия зоти бўлиб, юқори сут маҳсулдорлиги билан машҳур. Бу зотга мансуб сигирлар 305 кунлик лактация даврида ўртача 3600 литр атрофида, айрим намуналари эса суткасига 100 литрдан ортиқ сут беради.
Суткалик сут маҳсулдорлиги бўйича жаҳон рекорди 2019 йил 3 августда 127,6 литр сут берган сигирга тегишли. Фермерлар сут мусобақалари олдидан ойлаб ҳайвонларни тайёрлаб, озуқасини яхшилайдилар. Сўнгги йилларда мусобақа қоидалари қаттиқлаштирилди - тақиқланган моддалар учун синовлар жорий этилди, чорва молларини мусобақадан камида 48 соат олдин олиб келиш мажбурияти қўйилди ва кунига уч марта соғиш ўртасида саккиз соатлик қатъий интервал белгиланди.
Изоҳ (0)