• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳам ID-карталарни ўзаро тан олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ID-карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат фуқароларининг ID-карталарини чегарадан ўтиш учун расмий ҳужжат сифатида тан олиш имконияти муҳокамасига бағишланган онлайн учрашув ташкил этилди.

    Йиғилишида таъкидланишича, ушбу саъй-ҳаракат саёҳатларни енгиллаштириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Томонлар фуқаролар ҳаракатини соддалаштириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу қадам муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

    ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига чет эл паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради, бу эса саёҳат қилиш қулайлигини оширади ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлайди.

    Шунингдек, мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

    ID-карталарини ўзаро тан олиш 

    Шавкат Мирзиёев 2024 йил 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурган. Президент туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур — бутун минтақа”  тамойили бўйича миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилганди.

    2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ҳужжат — фуқаро ID-картасини тақдим этган ҳолда Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини кесиб ўтиш тартиби амал қилиб келмоқда. Ўзбекистон—Қирғизистон фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг соддалаштирилган ягона тартибига кўра, икки давлат фуқаролари 60 кунгача идентификация ID-картаси билан икки давлат ҳудудларига киришлари, ҳаракатланишлари ва унда бўлиб туришлари мумкин.

    2024 йил ноябрида Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатаси мажлисида Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID-карта орқали ўтиш имконияти яратилишини маълум қилди. Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади.

    31 январ, 11:22   Изоҳ (0)   2672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ID-карта

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади

    27.01.2023, 20:42

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

    09.08.2024, 14:46

    Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилиши мумкин

    14.08.2024, 14:05

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига янги имкониятлар яратилади

    15.08.2024, 15:25

    Ўзбекистонда кексаларга поезд ва авиачипталар учун чегирмалар эълон қилинди

    09.10.2024, 15:01

    “Загран” паспортини почта орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

    05.11.2024, 19:10

    Ўзбекистонликларга Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID-карта орқали ўтиш имконияти яратилади

    20.11.2024, 13:25

    Ўзбекистонда 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади

    8 январ, 23:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.