• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тадбиркор Анвар Абдуқаюм ЖСТга қўшилиш зарар эканини айтди. Иқтисодчилар қандай фикрда?

    Ижтимоий тармоқдалар тадбиркор ва “Тойбола тойс” асосчиси Анвар Абдуқаюмни “Миллий TV”нинг “Гапирмасак бўлмайди” ток-шоусида Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ)га кириши масаласига бағишланган кўрсатувда билдирган фикр-мулоҳазалари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Тадбиркорнинг айтишича, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни банкрот қилиши мумкин.

    “Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлган. Нима бу мамлакатлар кучайиб кетдими? Уларнинг бозорини хорижий компаниялар эгаллаб олди. Ҳозир бу давлатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмаяпти. Ўзимни Чимкент ва Олмаотада бир қанча тадбиркор шогирдларим бор. Улар банкрот бўлмоқда. Сабаби ЖСТга аъзо давлатларда катта имтиёзлар бўлади. Ҳозир Ўзбекистонда ўртача компанияларнинг йиллик даромади 1-10 миллион доллар атрофида. Лекин уларни йиллик даромади 1 миллиард доллар. Улар билан қандай рақобат қилиш мумкин? Менда 1 дона маркетолог бор. У компанияда бўлса 50 та. Аслида бизда энг катта муаммо – пул. Ҳозир нима учун тадбиркорларимиз кейинги босқичга ўта олмаяпти? Чунки керакли ва кам фоизли кредитлар йўқ. ЖСТга қўшилиш керак, фақат ўз миллий манфаатларимизни илгари сурган ҳолда. Хориж компанияларига тўсиқларни максимал тарзда қўйиш керак”, – деган кўрсатувда Анвар Абдуқаюм.

    “Дарё” Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга қанчалик зарар эканлиги борасида бир қанча мутахассислар фикрини ўрганди.

    Иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул тадбиркор Анвар Абдуқаюмовнинг фикрларига мутлақо қўшилмади.

    — Бу ердаги асосий аргумент – ўзбекистонлик тадбиркорлар учун хориждаги улар билан бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган рақобатчилар жуда қудратли. Яъни ўзбекистонлик тадбиркорлар маҳаллий бозорда улар билан тенг рақобат қила олмайди. Бу ялқовлик. Мен буни протексионизм сиёсатини юритиш орқали юзага келган бир ялқов тадбиркорнинг гапи деб ҳисоблайман. Чунки ўзбекистонлик тадбиркорни хорижлик тадбиркорлар билан рақобат қила олишида 2 та муҳим сабаб мавжуд.

    Биринчиси – хорижлик тадбиркор Ўзбекистонга албатта бож тўлаб киради. ЖСТга аъзо бўлиш давлатлар ўртасида бож йўқолди, дегани эмас.

    Иккинчиси – бу логистика. Чунки Ўзбекистонга кириб келадиган маҳсулотлар ё темирйўлда ёки автомобиль йўли орқали келади. Бу эса маҳсулот таннархини ошишига сабаб бўлади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи олдида ҳам логистик муаммо бор. Лекин у хорижлик тадбиркорга ўхшаб катта масофани босиб ўтмайди.

    Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиши энг аввало истеъмолчига – арзон ва сифатли маҳсулотни рақобатбардош бозордан танлаб олиш имкониятини беради”, – деди иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул.
    Иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул
    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси “Ўзбекистон Экспортчилари” уюшмаси бошқарув кенгаши раиси, халқаро иқтисодчи Мухтор Умаров тадбиркорнинг гапида жон борлигини таъкидлади.

    —Нотиқнинг гапида жон бор. Биз ЖСТга қўшилишимиздан олдин тадбиркорларимиз улар билан рақобатбардош бўлиши зарур. Айниқса, молия борасида. Ҳамкор мамлакатларчалик даражада шароит бўлмаса, ишлаб чиқаришлар қийин аҳволга тушади. Шундоқ ҳам қийин аҳволда турган корхоналар яна ҳам қийинроқ аҳволга тушади, – деди Мухтор Умаров.

    “Гапларида асос бор: қайси ташкилотга аъзо бўлиш эмас, қанчалик рақобатбардош (мамлакатда, минтақада, дунёда) бўлишингиз муҳим”, – дея ёзди Х тармоғида иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров.
    Халқаро иқтисодчи Мухтор Умаров
    Фото: “Дарё”

    Яна бир иқтисодий таҳлилчи Мурод Аҳмедов эса Жаҳон савдо ташкилотининг низомларида ички бозорни ҳимоя қилувчи бандлар борлигини таъкидлади.

    “Агар Жаҳон савдо ташкилотига узоқ муддатда аъзо бўлсак яхши. Лекин қисқа муддатда ташкилотга қўшилиш ички бозорни бир оз тебратади. Ўзбекистон ташкилотга қўшилса фақат ижобий тенденция юз беради. Тўғри, тадбиркорларимиз ҳали рақобат муҳитига тайёр бўлмаслиги мумкин. Бироқ бирданига чегаралар очиб юборилмайди.

    Бу тадбиркор ўз нуқтайи назаридан масалага ёндашмоқда ва албатта рақобат бўлади. Бу рақобатда ғолиб болиш осон иш эмас. ЖСТга 5-10 йилда қўшилиш ижобий ҳисобланади. Хориждан компаниялар келса, улар билан бирга мамлакатга замонавий технология ва сифатли кадрлар келади. Яъни ички бозорда ижобий ўзгариш содир бўлади.

    ЖСТга ўз вақтида кирмаганимиз учун ҳозир биз Қозоғистондан анча орқадамиз. Оддий мисол, Ўзбекистонда жами банк тизимининг капитали 10 миллиард долларни ташкил қилади. Лекин Қозоғистоннинг “Қзбанк” капитали 18 миллиард доллар. Агар Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилса, хориждан инвестиция кириши кўпаяди. Шунда фақат рангли металл сотиш билан шуғулланмаймиз”, – деди иқтисодий таҳлилчи Мурод Аҳмедов. 

    Фото: WTO

    Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан ишчи гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди.

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 3 июнь куни қатор давлат компанияларининг иқтисодий фаолият олиб бориш бўйича эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Президентнинг бу фармони ЖСТга аъзо бўлиш йўлида муҳим қадам экани айтилмоқда.

    04.06.2024, 13:10   Изоҳ (0)   9566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди

    16.02.2024, 11:36

    “Ўзтемирйўлйўловчи” қатор поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди

    04.06.2024, 10:40

    “Ўзэнергосотиш” билан UzGasTrade’нинг газ ва электроэнергия ташқи савдоси бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

    04.06.2024, 10:21

    Тошкент вилоятида тез ёрдам шифокори калтакланди

    04.06.2024, 12:54

    Ўзбекистонда акциз солиғи тўланадиган товарлар учун акциз солиғи босқичма-босқич бирхиллаштирилади

    04.06.2024, 12:45

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси учун танлов нега кечикаётганига изоҳ берилди 

    04.06.2024, 12:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.