• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Хабар берувчи шахс қўрқади” — Акмал Бурхонов коррупция ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ҳақида 

    “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида коррупция ҳақида хабар берган шахсларни моддий, ҳаттоки жисмоний ҳимоя қилишга алоҳида урғу берилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

    Акмал Бурхонов
    Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2020 йилнинг охирида коррупция ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тизими яратилган эди. Лекин статистикани кўрадиган бўлсак, масалан, ўтган 2023 йилда 4,5 мингга яқин коррупцион жиноят содир этилган бўлса, шундан 100-130 таси фуқароларнинг юборган хабари орқали аниқланган. Қолган қисмини эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари аниқлаган ва бир қисми ОАВда эълон қилинган материаллар асосида фош этилган. Яъни кам. Нима учун? Чунки хабар берувчи фуқаро қўрқади ёки ўзига нимадир бўлади, босим қилади, ишдан олади, деб ўйлайди.

    Шуларнинг олдини олиш мақсадида президентимиз коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқ берган эди. “Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига ҳам қўйдик, — деди Акмал Бурхонов.

    Унинг алоҳида таъкидлашича, мазкур қонунда ҳимоя қилиш механизмлари, яъни ишдан кетказмаслик, моддий, ҳаттоки жисмоний ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда.

    Хабар берувчига қуйидагилар кафолатланмоқда:

    • хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, шахсий ва ишчанлик обрўси ҳамда мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;
    • хабар берувчининг шахсига оид маълумотлар ёки бошқа сир тутилиши зарур бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги;
    • зарур ҳуқуқий ёрдам билан таъминланиши;
    • хабар берувчидан қасд олишга қаратилган ҳаракатлар, шу жумладан, уни ноқонуний таъқиб қилиш ва жазолашга йўл қўймаслик;
    • хабар бергани туфайли ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш.

    Шунингдек, хабар берувчи яқин қариндошларига нисбатан ҳимоя чораларини қўллашни талаб қилиш, давлат органларининг қарорлари, мансабдорларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), меҳнат қонунчилиги бузилиши устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор антикоррупция агентлиги, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, терговга қадар текширув органлари, суриштирув органлари, дастлабки тергов органлари, прокуратура органлари ва суд томонидан қабул қилинади.

    Таъқиб ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида хавфсираш учун етарли асослар бўлганида хабар берувчига ҳимоя чораларини таъминловчи давлат органлари томонидан ҳимоя ордери берилади.

    Хабар берувчиларнинг хавфсизлиги ИИВ, ДХХ, Миллий гвардия ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади.

    Аввалроқ Акмал Бурхонов коррупция хавфи юқори бўлган давлат идораларидаги комплаенс-назорат тузилмаларига тажриба сифатида агентлик ходимларидан тайинлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори ишлаб чиқилганини маълум қилган эди.

    13.06.2024, 16:11   Изоҳ (0)   6727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш чораларини кўрмаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши кутилмоқда

    13.03.2024, 10:26

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги еттита муаммо санаб ўтилди

    17.03.2024, 16:25

    Қадриятга айланган иллат

    27.04.2024, 19:33

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    13.06.2024, 16:06

    Жомбойда номаълум ҳайвон қўйларни бўғизлаб кетаётгани айтилмоқда. Ҳолатга расмий изоҳ берилди (видео)

    13.06.2024, 15:26

    Сирдарёда 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериш эвазига 800 доллар сўраган шахс ушланди 

    13.06.2024, 15:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.