• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Истасангиз, барчасини озод қилинг, товон пули берилса бас”. “Док-1 Макс” жабрланувчилари Сардор Кариевнинг онасини қўллаб-қувватламоқда

    “Док-1 Макс” ишида айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Сардор Кариевга тайинланган жазо енгиллаштирилса, унинг онаси жабрланувчиларга тўланиши лозим бўлган салкам 76 миллиард сўмлик товон пулини ўзи тўлаб беришини айтганди. Мунира Кариеванинг ушбу чиқишини кўрган жабрланувчилар суднинг навбатдаги мажлисида кўриниш бериб, товон пули тўланса, Кариевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Кариевнинг онаси мард бўлиб, шу пулни тўлаб бераман, деди. Майли, Кариевнинг ҳам болалари бордир. Товон пулини тўлаб беришса, Кариевга нисбатан даъвойимиз йўқ. Судни шу ерда тўхтатинг, бўлар иш бўлибди, онаси майдонга чиқди-ку, тўлаб бераман, деб. Мана, 500 миллион сўм ўтказибди ҳам, шуни жабрланувчиларга бўлиб беринглар, лекин давлатда қолиб кетмасин, — деди судда чиқиш қилган жабрланувчилардан бири. 

    Жабрланувчининг бу гапига жавоб қилган судья бу пуллар суднинг депозит ҳисоб рақамига ўтказилганини, давлатнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. 

    Кариевнинг онаси ёрдам бераман деб турган экан. Биз шунга розимиз. Тезроқ пул беришса, боламизни даволатсак, улар ҳам бошқа болалардек ўйнаб-кулиб юришларини истаймиз. Майли, Кариевнинг айби бордир ёки йўқдир — билмайман, Аллоҳ билади. Унинг жазосини енгиллаштиринг, майли, олиб ташласангиз олиб ташланг, озодликка чиқсин. Болалари бордир. Онаси ёрдам бераман деб турибди экан, биз шунга розимиз, — деди навбатдаги жабрланувчи. 

    Яна бир жабрланувчи судланувчилар қамоқда ўтирган бўлса ҳам, уларни кўришни истаган онаси судга келса, уни кўра олишини, аммо шу сироп сабаб вафот этганларнинг ота-онаси дунёларни берса-да, болаларини кўролмаслигини айтди. 

    Фарзандим ҳозирги кунда на кўради ва на эшитади. Уни даволатиш учун менга катта маблағ керак. Унисидан, бунисидан қарз олиб, шу кунгача қилдим. Муаммони тезроқ биз томонга ҳал қилиб, пулни олиб берсаларингиз, мен ҳам, бошқалар ҳам фарзандимизни даволатар эдик, — деди у. 

    Жабрланувчиларнинг бошқаси адвокатларнинг гапидан ранжишганини, улар фарзандининг ўлими учун ёки бетоб бўлиб қолгани учун судланувчилардан пул ундириш фикридан йироқлигини, фақат фарзандининг даволаниши учун шу пулларни ўз вақтида олишлари кераклигини таъкидлади. 

    Бу ерда бир миллиард сўмга қараб ўтирганлар йўқ. Менга боламни соғайтириб беришсин, олдинги ҳолатига қайтаришсин, бир сўм пули керак эмас. Боламнинг аввалги ҳолатини қайтариб беришса, 100 миллион эмас, 300 миллион сўм бераман. Фақат болам соғайса бўлди. Фарзандим ҳозир умуман оғриқни ҳис қилмайди. Укол қилинса ҳам, кулиб туради. Сабаби унда ҳис қилиш йўқ. Унинг аҳволи жуда оғир. Тезроқ даволатишим керак, — деди жабрланувчи ота. 

    Жабрланувчи оналардан бири Муштарий Абдураҳмонова кўпчилик суд қарорига кўра, уларга 1 миллиард сўмдан тўлаб берилган, деган гаплар юрганини, аммо улар шу кунгача умуман пул олишмаганини айтди. 

    Майли, ҳеч кимга қаршилигимиз йўқ. Гаров пулини тўлаб, чиқишсин. Келишилган ҳолатда. Розимиз, — деди у.

    Яна бир жабрланувчи эса вафот этган набирасининг даволаниши учун 1 миллиард сўм сарфлаганини, Кариевнинг онаси шу пулни тўлаб берса ҳам, қилинган харажатни тўлаб берган бўлишини айтди. 

    Шу пулни берса ҳам, ўзимизнинг боламизни даволатиш учун кетган харажатни беришган бўлади. Кариевнинг онасига қўшилганимизнинг сабаби — ҳеч бўлмаса, зараримизни қоплаш ниятимиз борлигидир. Ҳалигача қарзим бор. Узолмайман бунча қарзни. Кариевнинг онаси мард бўлиб, шу гапни айтди. Бу гапни бизга ҳеч ким айтмаган. Бизга зарарни ундириб берсангиз, нафақат Кариев, бошқаларни ҳам қўйиб юборишингизга қаршимасман. Бизга уларнинг қамалишидан фойда йўқ, — деди жабрланувчи.

    Жабрланувчиларни тинглаган судья Кариевнинг адвокатларига мурожаат қилар экан, товон пули тўланиши борасида ҳеч кимга ҳеч қандай топшириқ беришга ваколатли эмаслигини, фақат жабрланувчилар товон пули тўлансагина, Кариевга даъвоси йўқлигини айтаётганини, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги кўп нарсани ҳал қилишини таъкидлади.

    Фармагентлик собиқ раҳбарининг онаси Мунира Кариева суднинг 14 июнь куни давом этган мажлисида қатнашиб, товон пулларини айтилган муддатда тўлашга тайёрлигини, фақат ўғлига нисбатан қўлланган жазо уй қамоғига ўзгаришидан умидворлигини айтганди.

    21.06.2024, 19:44   Изоҳ (0)   14959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” ишини кўраётган апелляция инстанцияси судни прокурорсиз давом эттирди. Бу жамоатчиликка очиқлангач, прокурор суд залига қайтди 

    21.05.2024, 16:25

    ДХХ қидирувга берган, суд қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарган: “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчиси қаерда?

    07.06.2024, 20:20

    “Ҳиндистон дорилари импортига чек қўйиш керак”. Адвокатлар қидирувдаги “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисини қўлга олиш ҳақида 

    07.06.2024, 21:35

    Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш сезиларли қисқарди

    21.06.2024, 19:25

    Жавлонбек Умархўжаев Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тасдиқланди

    21.06.2024, 18:40

    Ўзбекистон орзу қилаётган темирйўлнинг истиқболи қандай?

    21.06.2024, 18:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.