Вашингтон маъмурияти 1 июль, душанба куни Украинага яна 150 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, пакетга, хусусан, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари ва HAWK зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар киради. Бу ва бошқа қуроллар Пентагон омборларидан Киевга етказилади.
АҚШ ҳукумати 24 июнь куни Украина учун 150 миллион доллар қийматидаги янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлаганди.
Янги пакет, асосан, ҳужум қуролларини ўз ичига олиб, Украина томонидан сўралган воситаларни қамраб олган. Унда HIMARS юқори ҳаракатчанликдаги артиллерия ракеталари, зирҳга қарши қуроллар, кичик қуроллар ва гранаталар, шунингдек, 155 ва 105 миллиметрли артиллерия снарядлари борлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)