• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги йирик бозорлар темир панжаралар билан ўраб олинади

    Ички ишлар вазирлиги “Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Белгиланишича:

    • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия органлари томонидан, бошқа ҳудудлардаги йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
    • тегишли идоравий қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш хизматлари мавжуд бўлмаган йирик бозорлар Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари билан объектларни қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўйича шартномалар тузишга мажбур;
    • йирик бозорларга ташриф буюрувчилар шахсий буюм ва қўл юкларини кўздан кечириш учун тақдим этишга, зарур ҳолларда, ходимнинг талабига кўра кўрикдан ўтишга мажбур;
    • йирик бозорлар уларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш учун талаб этиладиган замонавий техник хавфсизлик воситалари билан мажбурий тартибда жиҳозланади;
    • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш учун талаб этиладиган ёнғинга қарши ҳимоялаш ва замонавий техник хавфсизлик воситалари билан таъминлаш хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
    • йирик бозорларда ташкил этиладиган мавсумий ярмаркалар ўтказиладиган жойларни белгилаш бозорда жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган ички ишлар, Миллий гвардия ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари раҳбарлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

    • 2024 йил 1 октябрга қадар ҳудудларда жойлашган йирик бозорларни уларнинг кадастр ҳужжатларига асосан, шаҳарсозлик меъёрларидан келиб чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан темир панжаралар билан ўраб олинишини таъминлайди;
    • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан йирик бозорларни жамоат тартибини сақлаш бўйича қўриқлаш муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлашнинг белгиланган талаблар асосида амалга оширилишини таъминлайди;
    • Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларда ушбу қарор билан тасдиқланган низом талаблари юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриб борилишини таъминлайди;
    • йирик бозорлар ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган замонавий техник хавфсизлик воситалари Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг ситуацион марказларига интеграция қилинишини ҳамда объектлардаги қўриқлаш техник воситаларининг маълумотлари оператор хонасига узатилишини таъминлайди.

    Эслатиб ўтамиз, президент январь ойида бозорларнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айлантириш кераклигини таъкидлаганди. Февраль ойида айрим шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари йўқлиги сабабли фақат энига кенгаяётганини, бу инфратузилма харажатлари ошишига олиб келаётганини айтганди.

    05.06.2024, 10:03   Изоҳ (0)   7546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилади

    05.01.2024, 09:10

    Тошкентдаги йирик бозорлар кўп қаватли қилиб қайта қурилиши мумкин

    03.04.2024, 15:15

    Ўзбекистонда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилувчи “E-bozor” тизими жорий этилади

    27.04.2024, 12:50

    Ўзбекистонда 6 июнь куни ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    05.06.2024, 09:51

    Тошкентда мактабда юқори лавозимга ишга ўтказиш эвазига 200 доллар олган ўқитувчи ушланди

    05.06.2024, 09:32

    Ўзбекистоннинг 2 та олийгоҳи дунёнинг топ-1000 талик ОТМлари рейтингига киритилди

    05.06.2024, 09:16
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.