• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    School 21 да Women Techmakers Samarkand бўлиб ўтди

    Women Techmakers (WТМ) – бу Google компаниясининг хотин-қизлар учун юқори технологиялар соҳасидаги глобал дастури бўлиб, у инновацияларни рағбатлантириш ва хотин-қизларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва ресурсларни тақдим этади.

    Women Techmakers тадбирлари хотин-қизларнинг юқори технологиялар соҳасидаги иштироки учун шарт-шароит яратишга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилган. 

    Бу йил Women Techmakers Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди

    200 дан ортиқ ёш ва интилувчан йигит-қизларни бирлаштирган ушбу тадбир рақамли технологиялар мактаби School 21 ва Women Techmakers ҳамжамияти томонидан USAIDнинг Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси кўмагида ташкиллаштирилди. 

    Тадбир жорий йилнинг 8 июнь куни School 21 да ялпи ва сексияли маҳорат дарслари каби икки қисмдан ташкил топди. 

    Ялпи йиғилишда маърузачилар ITда хотин-қизларнинг роли тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар, шунингдек иштирокчилар HAMKORLAB, EPAM Systems, Mohirdev, Tenge Market, Toptal ва бошқа йирик компанияларда IT-лойиҳалар устида ишлайдиган аёллар фаолияти билан танишдилар.

     Сексия семинарлари ва маҳорат дарсларида иштирокчилар лойиҳаларни бошқариш, ижтимоий тармоқларда ўзини тарғиб қилиш ва IT соҳасида иш топиш бўйича амалий билимларга эга бўлишди.

    Тадбирда School 21 бошқарув директори Зарина Лухманова шуни таъкидладики:

    “Бу йил Women Techmakers тадбири Самарқандда ва айнан бизнинг мактабимизда ўтказилганлигидан жуда хурсандмиз. Бугунги кунда School 21 да 17 ёшдан 44 ёшгача бўлган 16 фоиз қизлар бепул таҳсил олади. Улар орасида рўзғор юмушлари ва таълимни биргаликда муваффақиятли тарзда олиб бораётган оналар ҳам бор, бу эса ўрганишни бошлаш ҳеч қачон кеч эмаслигини кўрсатади. Айнан шундайлар учун мактабда махсус болалар хонаси ташкил этилмоқда.

    Биз барча талабаларимиз учун қулай муҳит яратишга ва хотин-қизларни IT соҳасида илм олишлари ва ўз карьераларини яратишларини қўллаб-қувватлашга интиламиз. Мен барчани School 21 га қўшилишга ва бепул таълим олишга таклиф қиламан, бунинг учун Сиз 21-school.uz сайти орқали саралаш босқичига ариза беришингиз керак бўлади”.

     Women Techmakers тадбири Ўзбекистонда 2018 йилдан бери амалга оширилиб келинади, аммо лойиҳа Самарқандда биринчи марта ўтказилмоқда.

    WТМ элчиси, Plug and Play компаниясининг ҳамкорлар билан ишлаш бўйича менежери Рано Сидикова:

    “Тошкентда биз аллақачон саъй-ҳаракатларимиз натижасини кўрмоқдамиз ва ўтган йили WТМ тадбирида 400 дан ортиқ иштирокчини йиғишга эришдик. Бугунги кунда пойтахтдаги IT-компанияларда кўплаб хотин-қизлар ишлайди, аммо ҳудудларда технология соҳасидаги гендернинг фарқи янада аниқроқ. WТМ тадбирлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ўтказила бошланганлиги бизни қувонтирди”. 

    Нозима Маликова – USAIDнинг Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси мутахассиси:

    “USAID лойиҳаси Ўзбекистонда хусусий секторни, айниқса ахборот-коммуникация технологиялари каби истиқболли соҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларини иқтисодиётга интеграциялаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизлар ва ёшлар иштирокини қўллаб-қувватлаш орқали биз янада мустаҳкам ва турли хил истеъдодлар базасини яратишни мақсад қилганмиз”.

    Тадбир технология соҳасида юксалишга интилаётган йигит-қизлар ўртасида билим, тажриба ва ўзаро фикр алмашиш учун муҳим майдон бўлди.

    School 21 да БЕПУЛ ўқиш учун мактаб веб-сайтида ариза топшириш мумкин.

    Рўйхатга олиш саҳифасига ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    11.06.2024, 13:30   Изоҳ (0)   4080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда илк бор Women Techmakers 2018 тадбири ўтказилади

    23.02.2018, 13:53

    Тошкентдаги Women Techmakers IWD 2018 тадбирида 110 га яқин хотин-қизлар қатнашди

    12.03.2018, 09:53

    Қорақалпоғистонда IT-Women дастури ишга тушди

    28.05.2022, 20:14

    Ўзбекистонда хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

    06.05.2024, 14:25

    Шавкат Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    13.05.2024, 23:35

    #AyollarBiznesiTomonida: payme ва Admixer Advertising томонидан тадбиркор аёллар учун ивентлар ўтказилди

    05.06.2024, 15:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 1990 йилдан бери мактаблар сони қанчага ошгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 12:00

    Пул ва руҳият: молиявий аҳвол инсон психикасига қандай таъсир кўрсатади?

    Лайфстайл | 24 май, 11:30

    Трамп 2030 йилгача 10 та янги ядровий реактор қуришни буюрди

    Дунё | 24 май, 11:10

    Турк киноси юлдузлари Ҳалит Эргенч ва Ризо Кожаўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Лайфстайл | 24 май, 10:55

    Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида янги юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

    Ўзбекистон | 24 май, 10:40

    Сунъий ўтмиш, сохта мусулмон ва маккор тулки. Сурия президенти учун ворислардан бири сифатида кўрилган, Нетаньяху жасадини қайтаришни сўраётган исроиллик супер жос...

    Дунё | 24 май, 10:25

    “Apple, Samsung ва шунга ўхшаш компанияларга нисбатан божлар июнь ойи охирида киритилиши мумкин” — Трамп

    Дунё | 24 май, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.