• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Адвокат “Док-1 Макс”дан жабрланганларга товон пули тезроқ ундириб берилишини сўрамоқда 

    Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” сиропи бўйича дастлабки инстанция қароридан норози бўлганлар апеллация шикояти ёзгани, судья Музаффар Аҳмедов бошчилигидаги судлов ҳайъати мазкур шикоятни кўриб чиқаётгани хабар берилганди. Суднинг 2024 йил 6 май куни давом этган навбатдаги мажлисида сўз олган адвокатлардан бири жабрланувчиларга ваъда қилинган товон пули тезроқ ундириб берилиши кераклигини айтди.

    Фото: “Дарё”
    Биринчи инстанция белгилаб берганидек, кам сонли судланувчилардан 7 миллион доллар миқдордаги товон пулини тез фурсатда ундириш қийин. Жабрланувчиларга, айниқса, боласи ногирон бўлиб қолган ота-оналарга айни пайтда пул керак. Фарзандларининг соғлиғини тиклаш учун ҳозир даволатиши лозим. Шу сабаб апеллация инстанцияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигигами ёки Вазирлар Маҳкамасигами мурожаат йўллаб, Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасини ишга жалб қилиб, улардан товон пулини ундириши керак, — дейди сироп иши бўйича 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Сардор Кариевнинг адвокатларидан бири Темур Раҳматов. 

    Адвокат шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова “Док-1 Макс” билан боғлиқ можаролар бошланган пайтда болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлса, харажатлар вазирлик томонидан тўланишини ваъда берганини эслаб, “унда марҳамат қилиб, вазирлик ёки унинг таркибидаги агентлик товон пулларини тўлаб бериб, кейинчалик судланувчилардан ундириб олсин”, — деди у.

    Темур Раҳматовнинг билдиришича, токи апеллация инстанцияси якунланмас экан, жабрланувчиларга товон пулини ундириш бўйича чиқарилган қарор ижро қилинмайди. 

    Дейлик, бирор бир корхонага тегишли автотранспортда ЙТҲ содир бўлса, товон пули дастлаб ўша корхонада ундирилиб, кейинчалик корхона раҳбарияти ишчиларидан ундириши кераклиги белгиланган. Мазкур вазиятда ҳам жабрланувчилар фарзандларини даволатиши кераклигини инобатга олиб, уларга айни кунларда товон пулини тўлаб бериш имкониятини ишга солиш керак, — дейди адвокат. 

    “Док-1 Макс” ишини кўриб чиққан дастлабки инстанция қарорига кўра, сиропдан заҳарланиб вафот этган 68 нафар боланинг қонуний вакилларига 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда 1 миллиард сўмдан товон пули ундирилишини белгиланган. Оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган 16 нафар ва енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига эса 500 миллион ва 200 миллион сўм миқдорида товон пули ундириладиган бўлганди.

    Аввалроқ Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропини ишлаб чиқарган ҳиндистонликлар енгил жазо билан қутилиб қолиши мумкинлиги хабар берилганди.

    06.05.2024, 21:10   Изоҳ (0)   8186
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” иши: адвокат апелляция шикоятини кўриб чиқаётган судлов ҳайъатини рад этди

    22.04.2024, 12:43

    “Олти ойлик қамоқ ёки 1000 рупий жарима”. Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчилари Ҳиндистонда енгил жазо олиши мумки...

    24.04.2024, 13:33

    “Док-1 Макс” ишини кўраётган судья ўзгарди

    29.04.2024, 12:16

    Шамол сабаб: Хоразмдаги боғчада болага игна санчилгани айтилган видео ўрганилди 

    06.05.2024, 20:14

    Тошкентда Франция ОАВни ривожлантириш агентлигининг журналистлар минтақавий форуми бошланди

    06.05.2024, 19:45

    Германиянинг касбий ва амалий таълим мактаби фаолияти Қашқадарёда йўлга қўйилади  

    06.05.2024, 19:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.