“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 20 апрель, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 19—20 апрель, дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши давом этади.
“Ўзгидромет” 19—22 апрель кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)