• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда “суюнчи пули” тайинлаш тизими ўзгарди: янги тартиб қандай ишлайди?

    Ҳукуматнинг 2024 йил 5 мартдаги қарори билан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“суюнчи пули”) тайинлаш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Хўш, янги тартиб қандай йўлга қўйилди? 

    Фото: “Дарё”

    Эски ва янги тартиб

    2024 йил 1 январдан нафақа ва моддий ёрдам маблағларини тайинлаш ҳамда тўлаш ваколати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилди. Ўтган йилларда бу ваколат Пенсия жамғармасида бўлиб, “суюнчи пули” тайинлаш тартиби фуқаро мурожаатисиз, автоматик тарзда амалга ошириларди. Яъни, бола туғилганда у ҳақидаги маълумотлар туғуруқхона томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Жамғарма ўша маълумотлар асосида нафақани тўғридан тўғри тайинлаб келган.

    Янги тартибга кўра, “суюнчи пули”ни тайинлаш тўрт босқичда, бола туғилгандан бошлаб олти ой муддат ичида амалга оширилади.

    Дастлаб, фуқаро Давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда янги туғилган фарзандига бир марта бериладиган нафақа тайинлашни сўраб ариза ёзади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДXП) рўйхатдан ўтади ва махсус сўровномани тўлдиради. Иккинчи босқичда тўлдирилган сўровномани электрон шаклда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади.

    Учинчи босқичда агентлик сўровномага асосан, нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади ва бу ҳақдаги маълумотни ДХМ ёки ЯИДXПга онлайн юборади.

    Тўртинчи босқичда ДХМ ариза берувчига янги туғилган бола учун нафақа тайинланган ёки тайинланмагани бўйича хабар етказади. Агар “суюнчи пули” тайинлаш рад этилса, сабаблари келтирилади. Нафақа пули тайинланса, уни қачон ва қаердан олиш мумкинлиги тўғрисида маълумот берилади.

    Нафақа тайинланган тақдирда ота ёки она бола туғилгандан бошлаб 1 ой муддат ичида “суюнчи пули” олиш учун (шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан) “Халқ банки”нинг исталган филиалига боради. 

    Яна бир янги тартиб 

    Ҳукумат қарори билан 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанди учун барча аёлларга тўланади.

    Иккинчи фарзанди учун эса фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

    “Суюнчи пули” миқдори қанча?

    Ҳозирда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори 738 150 сўм. Бу ҳисоб қонунчиликка асосан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизига тенг. Айни пайтда республикада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 миллион 50 минг сўм.

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Пенсия жамғармаси нафақа тайинлаш ва тўлаш жараёнлари осонлаштирилгани натижасида “суюнчи пули” олувчилар сони кўпайиб бораётганини хабар қилганди. Масалан, Ўзбекистонда 2022 йилда туғилган болалар сони 932,2 минг нафарни ташкил этган бўлса, шундан 922,4 минг нафарига (98,9 фоиз) “суюнчи пули” тўлаб берилган.

    Таққослаш учун, 2018 йилда туғилган болалар сони 768,5 минг нафарни ташкил этиб, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақани олиш учун 681,7 минг (88,7 фоиз) фуқаро мурожаат қилган.

    Жорий йилдан кам таъминланмаган оилаларда туғилган иккинчи фарзанд учун “суюнчи пули” берилмаслиги ҳисобига бир марталик нафақа тайинлашлар улуши сезиларли камайиши мумкин.

    22.05.2024, 12:48   Изоҳ (0)   212812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам: кимларга, қанча тўланади?

    17.05.2024, 11:45

    Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун қайси давлатларга кўпроқ кўчиб кетаётгани маълум қилинди

    17.05.2024, 17:52

    Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди

    18.05.2024, 15:25

    Ўзбекистон нефть ва газ импорти ҳажмини кескин оширди

    21.05.2024, 17:25

    Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати маълум қилинди 

    20.05.2024, 21:10

    “Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади” — Беҳзод Ҳамраев

    20.05.2024, 15:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.