Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига ташрифини анъанага биноан Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
![](/static/2024/05/31/photo_2024-05-31_12-49-18 (2)-MLqYz5pq.jpg)
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий аслият тикланмоқда. Зиёрат чоғида ушбу ишлар кўздан кечирилди.
![](/static/2024/05/31/photo_2024-05-31_12-49-18 (3)-cxivHBws.jpg)
![](/static/2024/05/31/photo_2024-05-31_12-49-18-f1RkvfSl.jpg)
“Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз — ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси”, — деди президент Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тиклангани ҳақида.
Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боғга айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси тикланмоқда.
![](/static/2024/05/31/photo_2024-05-31_12-49-18 (4)-CS39kISI.jpg)
Президент бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар дахмаларига битиклар ёзиб қўйиш кераклигини айтди.
“Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Олимлар билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида фикр алмашилди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди.
![](/static/2024/05/31/photo_2024-05-31_12-59-39-M1LmdJNg.jpg)
Шунингдек, зиёратчилар, жумладан, хорижий туристлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мутасаддиларга шуларни қамраб олган ҳолда, олимларнинг таклифлари асосида қарор ишлаб чиқиш топширилди.
Изоҳ (0)