• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади” — Беҳзод Ҳамраев

    Ўзбекистонда исломий молиялаш тизимини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат қабул қилинса, қонунчиликка жуда кўп ўзгартиришлар киритиш талаб этилади. Бу ҳақда Сенат мажлисидаги чиқишида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев маълум қилди.

    Беҳзод Ҳамраев
    Фото: Сенат

    18 май куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида республикада ислом молияси қонуний асосларини шакллантириш ҳамда тартибларини жорий этиш белгилангани эслатилди. Беҳзод Ҳамраевнинг айтишича, ислом молиясини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжатни 2024 йил якунигача парламент муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

    Ислом молияси янги ва мураккаб соҳа бўлгани учун қонунчиликка жуда кўп ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Масалан, гаров, ссуда йўналишларида, “Марказий банк тўғрисида”ги қонунлардан тортиб “Банклар фаолияти тўғрисида”ги қонун ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритиш керак. Ҳозир ушбу қонун лойиҳаси тайёр. Жорий йилда биргаликда ишлаб, парламент муҳокмасига киритиш асосий вазифаларимиздан бири, — деди Марказий банк масъули.
    Фото: Сенат

    Мажлисда Беҳзод Ҳамраев ҳозирда айрим тижорат банкларида бир нечта исломий молия хизматлари кўрсатилаётганини айтди.

    “Кредит ва микромолия ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилган ва ҳужжатда алоҳида тартиблар мавжуд. Ҳозиргача фақат низом кутилаётганди. Айни пайтда Марказий банк томонидан “Исломий молия хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилди. Ҳозир у давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинган. Рўйхатдан ўтгач, бу соҳада ишлаш бошланади. Амалдаги қонунчилик доирасида “Агробанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Микрокредитбанк”, “Ипак йўли” банклари Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорациясининг кредит линиялари ҳисобидан муробаҳа хизматларини кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, Trastbank ҳузуридаги “Трастмуомалат” МЧЖ томонидан исломий лизинг ва муробаҳа насияга савдо операциялари хизматлари амалга оширилмоқда. “Ҳамкорбанк” томонидан ҳам исломий лизинг хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Базавий қонунларимизни 2024 йилда якунига етказсак, ўйлайманки, қолган банкларда ҳам бу хизматлар оммалашиб кетишига талаб бор, шароит ҳам яратилади, — деди раис ўринбосари.

    Аввалроқ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ҳам Ўзбекистонда исломий молия тизимини йўлга қўйиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилганини айтганди.

    Биз давлат раҳбарининг топшириқлари билан Марказий банк ва ҳукумат томонидан исломий молия бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тегишли қарор лойиҳасини ҳукуматга киритганмиз. Яъни қумдон ташкил қилиб, мазкур йўналишдаги ишни бошламоқчимиз. Бу билан маълум фуқароларимиз учун ислом молиясига шароит яратиш ниятидамиз. Ислом молиясининг иқтисодий ўсишимизга бевосита бўлмаса ҳам, билвосита таъсири бўлади. Чунки ислом молияси орқали харид қилинган ёки кўрсатилган қиймат охир-оқибатда қўшилган қиймат билан ялпи ички маҳсулотимизга ўз ҳиссасини қўшади. Албатта, бундан фақат ижобий натижалар кутиш мумкин, — деган раис.
    Мамаризо Нурмуродов
    Фото: “Дарё”

    Мамаризо Нурмуродов фикрига қўшимча равишда, ҳозиргача Марказий банкка исломий банк очиш борасида тадбиркорлардан мурожаат қилинмаганини таъкидлаган.

    Шу билан бирга, Марказий банк департаменти директори Санжар Носиров журналистлар билан суҳбатлардан бирида исломий банк хизматлари нархи анъанавий банкникидан юқори эканини айтган.

    Санжар Носиров
    Фото: “Дарё”
    Анъанавий банк бошқа, исломий банк тизими бошқа. Қонунчилигимизнинг қурилиши анъанавий банк тизимига мослашган. Агар исломий банкни жорий қилмоқчи бўлсак, қонунчиликни тўлиқ қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Яъни асосий қонунларимиз — Фуқаролик кодекси, суд, солиқ, божхона нуқтайи назаридан кўп ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлади. Бу бўйича биринчи қадам қўйилган. Исломий банк тизимини ривожлантириш масаласи ўйланмоқда. Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, ислом молиясини нафақат банкларда, балки бошқа соҳаларда ҳам ривожлантириш режа қилинган, — деган у.

    Ўзбекистонда исломий банк ва молия инфратузилмасини яратиш режалари ҳақида 2018 йилдан бери айтиб келинади. 2023 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро форумда “Aпex банк” бошқаруви раиси Баҳром Нўмонов: “Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизи диний сабаб билан анъанавий кредит тизимидан фойдаланмайди”, деб айтганди.

    20.05.2024, 15:40   Изоҳ (0)   5245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бизда исломий банклар ҳақида мифлар яратилган». Иқтисодчилар исломий банк тизими иқтисодий муаммоларга ечим бўлмаслигини айтди

    28.06.2022, 19:20

    “Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизи диний сабаб билан анъанавий кредит тизимидан фойдаланмайди” — Баҳром Нўъмонов 

    22.06.2023, 12:07

    Ўзбекистонда исломий молия тизимини йўлга қўйиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтилди

    26.01.2024, 08:56

    Ўзбекистонда 2023 йилда қанча АҚШ доллари сотилгани маълум қилинди

    18.05.2024, 19:40

    “Электр ва газ нархидаги ислоҳот келажакда бозорларни маҳсулотларга тўлдириш ва нархларни пасайтиришга ёрдам беради” — Марказий банк раиси ўринбосари

    18.05.2024, 19:02

    Январь–март ойларида никоҳдан ажралган 54 фоиз оилада бир нечтагача фарзанд бўлган — Статистика агентлиги

    18.05.2024, 16:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёда илк марта инсон қовуғи кўчириб ўтказилди

    Дунё | 18 май, 21:16

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    Дунё | 18 май, 20:45

    Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

    Спорт | 18 май, 19:55

    Хитой Ҳиндистон билан можаро пайти Покистонга ёрдам кўрсатди — Bloomberg

    Дунё | 18 май, 19:55

    Путиннинг Зеленский билан учрашиш шарти маълум қилинди 

    Дунё | 18 май, 19:20

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 18 май, 18:51

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.