Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида Ўзбекистонда IT Park резидентлари сони ўн баробар кўпайишини айтди.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, бир йил ичида IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти икки баробар ошди. Келажакда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режа қилинган.
IT Park резидентлари сони ўн баробар кўпаяди, келгусида 100 минг янги ишчи ўрни яратилади. Бундан ташқари, унинг базасида хорижий компаниялар учун Рақамли технологиялар халқаро маркази яратилмоқда.
Бу борада Саудия Арабистонининг Data Volt компанияси билан “яшил” энергия асосида ишлайдиган “Маълумотлар маркази” барпо этилмоқда. Президентнинг таъкидлашича, бу Ўзбекистонни рақамли иқтисодиётга ўтказиш ва сунъий интеллект асосида технологияларни жорий этишга катта туртки бўлади.
2024 йилнинг бошидан IT Park резидентлари мултимедиа ва дизайн хизматларини (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графика, визуализация дизайни, моушен-дизайн) тақдим этиш, дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда мултипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолиятини, шунингдек, киберспорт соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлганди.
Изоҳ (0)