• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Мақсад фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” — Ўзбекистонда қимор ўйинларига нега қонуний рухсат берилгани тушунтирилди

    Тошкент шаҳрида 2024 йил 19 апрелдаги “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди. 

    Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари мавзу юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

    Фото: “Дарё”

    Қиморга нега рухсат берилди?

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бошқарма бошлиғи Нодир Жўраевнинг айтишича, таваккалчиликка асосланган ўйинларга рухсат берилишидан асосий мақсад фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

    “Ноқонуний қимор ўйинларида қатнашиб, ўз жонига қасд қилган шахслар ҳақида кўп эшитганмиз. Бундай ҳолатлар уларнинг ҳуқуқлари таъминланмагани учун юз берган. Афсуски, одамларда қиморбозликка қарамлик бор. Уларнинг эҳтиёжини қонунчилик қондирмагач, чет эл платформаларига мурожаат қилмоқда. Ҳозир ҳар қандай мобил ўйинни очсангиз, ҳар иккинчи рекламасида казино ёки бошқа қимор ўйинлари чиқади. Улар одамни ўзига жалб қилаверади. Хорижий платформаларда қимор ўйнаётганлардан бир қисми бўлса-да, қонуний йўл билан ташкил этилган, фуқаро ҳуқуқи ҳимояланган жойга боришига ишоняпмиз. Уларда “мен шу ерда ўйнаяпман, давлат мени ҳимоя қилади, мени алдаб кетмайди, пулимни қайтариб беради”, деган ўй бўлади. Ҳозир кўпгина одамлар хорижий платформалардаги қимор ўйинларида ўйнаб, ютгандек бўлади, лекин пулини ололмайди. Бу оғир оқибатларга олиб келмоқда”, — деди агентлик масъули.
    Нодир Жўраев
    Фото: “Дарё”

    Қиморга тикиладиган пул миқдори чекланади

    Мулоқотда Нодир Жўраев жорий қилинаётган янги тизимда қимор ўйинларига тикиладиган пул миқдори чекланишини айтди.

    “Мисол учун, фуқаро қиморга бир ойда 10 миллион сўм пул қўйиши мумкин. У пулини ютқазди дейлик. Иккинчи ўйин ташкилотчисига борса, у ўйинга қабул қилмайди. Ташкилотчи: “кеча 10 миллион сўм ютқазган экансиз, сизга бундан ортиғи мумкин эмас”, дейди. Бунда одамлар кўп пул ютқизмаслиги мақсад қилинган”, — деди агентлик вакили.

    Фармонга кўра, таваккалчиликка асосланган ўйинларни интернетда (онлайн) амалга ошириш йўлга қўйилади. Барча тўловлар банк орқали қабул қилинади.

    Фото: “Дарё”

    Ўйинларни кимлар ташкил қилади?

    Таваккалчиликка асосланган ўйинларни махсус лицензия олган юридик шахслар ташкил этишига рухсат берилади. Агар ўйин ташкилотчиси қоидаларни бузса, унинг лицензияси бекор қилиниши мумкин. Масалан, вояга етмаганларни (18 ёшгача бўлган шахслар) ўйинда иштирок этишига йўл қўйса, ташкилот жавобгарликка тортилади.

    Фармон билан лицензия олган юридик шахслар тўрт фоиз миқдорида айланмадан олинадиган солиқ тўлайди. Бироқ ўйинда иштирок этувчи жисмоний шахслар солиқдан озод қилинган.

    “Бундан мақсад — фуқароларни ноқонуний ўйинларда эмас, қонунийларида иштирок этишини таъминлашдан иборат”, — дейди Нодир Жўраев.

    Масъулларнинг маълум қилишича, қимор ўйинларини ўтказувчи ташкилотлар ҳар бир ўйинчи шахсини идентификация қилади. Бу шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади. Ташкилотчи маблағлари банк ҳисоб рақамида сақланади.

    Фото: “Дарё”

    Қимор сабаб четга қанча пул чиқиб кетяпти?

    Нодир Жўраев қимор ўйинларига рухсат берилишига яна бир сабаб сифатида фуқаролар пулларини хорижга чиқиб кетишини олдини олиш эканини айтди. Яъни Ўзбекистонда қиморга тақиқ бўлгани учун одамлар ўйинни чет эл платформаларида ўйнамоқда ва ютқазилган пуллар хорижга чиқиб кетмоқда.

    “Чет элга қанча маблағ чиқиб кетиши бўйича аниқ рақамлар йўқ. Лекин маълум қоидалар асосида ҳисоблаб чиқса бўлади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бир йилда қимор ўйинларига Ўзбекистондан 300 миллион доллардан 1 миллиард долларгача бўлган маблағ чет элга чиқиб кетяпти”, — деди у.
    Фото: “Дарё”

    “Қимор ўйнашга ҳеч ким мажбурланмаяпти”

    Масъулларга берилган саволлардан бири жамоатчилик қимор ўйнашга рухсат берилгач, мамлакатда уни ўйновчилар кўпайиб кетиши, оқибатда кўплаб муаммолар келиб чиқиши мумкинлигидан хавотир билдираётгани тўғрисида бўлди. Нодир Жўраевнинг айтишича, ўйинга рухсат берилиши одамларни мажбурлаш дегани эмас.

    “Бу фармон билан қимор ўйинларига рухсат бериляпти. Аммо уни ўйнашга ҳеч ким мажбур қилинмаяпти. Фармоннинг асосий мақсади чекловлар қўйишдан иборат. Мисол учун, фармон чиққанида сиз билан мен тезда қимор ўйнашни бошлаганимиз йўқ. Ўйнаётган одам ҳозир ҳам ўйнаяпти. У биринчи январни кутиб ўтирмайди”, — дея саволга жавоб қайтарди агентлик масъули.
    Фото: “Дарё”

    Агентлик вакилининг қўшимча қилишича, ҳозиргача 300 тадан зиёд қимор ўйинлари ўтказаётган сайтларни блоклаш белгиланган.

    “Аммо эртага ўша сайтнинг 2–3 та сўзини ўзгартириб, яна янги очишади. Онлайн қимор ўйинларига қарши курашиш жуда қийин”,— деди Нодир Жўраев.

    Амалдаги “Реклама тўғрисидаги қонун”га асосан, таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш тақиқланган. Президент фармонида мазкур қонунга ўзгартириш киритиш ҳам назарда тутилган.

    14.05.2024, 11:42   Изоҳ (0)   15473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи сезиларли кўтарилди: кимлар энг кўп ойлик олмоқда? 

    07.05.2024, 16:28

    “Ўзбекистон аҳолисининг даромадлар тенгсизлиги ошиб бораётгани хавотирли” — Жаҳон банки

    11.05.2024, 20:18

    Ўзбекистонда бўш иш ўринлари қайси соҳаларда кўплиги маълум қилинди

    13.05.2024, 14:16

    Фарғонада мактаб ўқувчиларига тарсаки туширган Миллий гвардия ходими лавозимдан олинди (видео)

    14.05.2024, 11:25

    Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасида 670 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

    14.05.2024, 11:27

    Хоразмда ЙПХ ходимидан йўловчилари билан бирга қочган Lacetti ҳайдовчиси қўлга олинди

    14.05.2024, 11:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42

    Instagram: Актриса Муборак Ашурбоева ҳозир қандай кўринишда? Муниса Ризаева мухлисининг орзусини амалга оширди, Шаҳло Аҳмедовага саҳнада гул отишди 

    Шоу-бизнес | 25 май, 22:35

    Медведев деярли бутун Украинани қамраб олган буфер зонани кўрсатди (видео)

    Дунё | 25 май, 22:17

    Суперлига. “Пахтaкор” сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 22:15

    Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

    Дунё | 25 май, 21:16

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.