Netflix телетомошабинлар учун кенгайтирилган тил имкониятларини тақдим этди. Бу фойдаланувчиларга платформадаги исталган контентнинг мавжуд субтитр ва дубляж тиллари тўлиқ рўйхатидан танлаш имконини беради.

Бу қадам Netflix’нинг глобал каталогини янада оммабоп қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади. Чунки хизмат томошабинларининг қарийб учдан бир қисми инглиз тилида бўлмаган кўрсатувларни томоша қилади.
Жанубий Кореянинг “Калмар ўйини” сериали, Испаниянинг “Берлин” сериали ва Германиянинг “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Ғарбий фронтда ўзгаришсиз” фильми каби машҳур асарларнинг турли тилларда тақдим этилиши, уларга ишлаб чиқарилган мамлакатдан ташқаридаги мухлисларни жалб қилишга ёрдам берган.
Netflix бутун каталогида 33 тилда субтитр ва 36 тилда аудио дубляж таклиф этишини маълум қилди. Бироқ мавжуд тиллар сони аниқ контентга қараб ўзгариши мумкин. Компания ҳар ойда минглаб тил мавжудлиги бўйича сўровлар олганидан сўнг, телевизорда чекланган тил параметрларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Компания маълумотларига кўра, ушбу функция аллақачон мобил қурилмалар ва веб-браузерларда ишламоқда.
Изоҳ (0)