Канада бошқа давлатлар қатори Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳукуматдаги аноним манбаларга таяниб, CBC News хабар берди.

Маълум қилинишича, эҳтимолий тан олиш маълум шартлар асосида амалга ошади. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Канада бош вазири Марк Карни 30 июль куни вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказиб, унда Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.
29 июль куни Буюк Британия бош вазири Кир Стармер агар Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни тўхтатишда давом этса ва ҳужумларни тугатмаса, сентябрда БМТ Бош ассамблеяси сессияси бошланишидан олдин Фаластин давлатини тан олишга тайёрлигини айтган.
25 июль куни Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Фаластинни тан олишни ва буни сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида эълон қилиш ниятида эканини таъкидлаган.
29 июль куни Малта бош вазири Абел мамлакат сентябрь ойида Фаластин давлатини расман тан олишини эълон қилганди.
Бизнинг позициямиз Яқин Шарқда тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга содиқликни акс эттиради, деган у.
Бундан ташқари, яна 8 давлат: Андорра, Австралия, Канада, Исландия, Люксембург, Янги Зеландия, Португалия, Сан Марино ва Финляндия ҳам шундай қадам ташлаш ниятида. Дунё бўйлаб 140 дан ортиқ давлат Фаластин давлатини тан олган, Европа Иттифоқининг 27 мамлакатидан 12 таси шундай қарор қилган.
Ўзбекистоннинг позицияси
Ўзбекистон Фаластин давлати билан 1994 йил 25 сентябрда, Исроил билан эса 1992 йил 21 февралда дипломатик муносабатлар ўрнатган. Ўзбекистон ҳар икки давлат билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган бўлиб, Яқин Шарқда икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини бир неча бор эълон қилган.
Изоҳ (0)