• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги можаро: сабаблар ва кимнинг қўли баландлиги ҳақида

    Дунёда баҳсли ҳудудлар кам эмас. Уларнинг аксари билан бўлгани каби, бу икки мамлакат ўртасидаги келишмовчилик илдизи колониализмга бориб тақалади. Камбоджа 1906 йили французлар томонидан чизилган харитани рўкач қилиб, минг ёшдаги Preah Vihear ибодатхонаси ҳамда унинг атрофидаги 460 гектар ер ўзларига тегишли эканини айтиб келади. Мамлакат масалани ҳуқуқий йўл билан ҳал этиш учун 1962 йили Халқаро жиноий судга ариза киритган ва унинг даъвоси қаноатлантирилган. Бироқ ҳукмдан норози бўлган Таиланд маҳкама юрисдикциясидан чиққан.

    Preah Vihear ибодатхонаси
    Фото: Бангкок Пост

    Ҳарбий можаро бу икки қўшни учун янгилик эмас. Вақти-вақти билан қуролли тўқнашувлар бўлиб туради. Аммо бу сафаргиси, ўзининг кўлами билан аввалгиларидан фарқланади. Можаронинг навбатдаги фазаси расман 24 июль бошланган бўлса-да, дастлабки қурбон 23 июль куни берилди. Таиланд армиясининг беш кишилик патрул гуруҳи баҳсли ҳудудда минага учраб, жароҳатланди. Улардан бири оёғидан ажралди.

    Воқеанинг эртаси куни Таиланд ҳарбийлари Prasat Ta Muen Thom ибодатхонаси олдида Камбоджа дрони аниқлангани, шунингдек олти нафар қуролланган Камбоджа аскари Таиланд базаси яқинида кўриниш бергани ҳақида хабар қилди. Армия эса уларни тасдиқлаб, Камбоджа қўшинлари ибодатхонанинг тахминан 200 метр шарқида туриб ўт очганини даъво қилди. Камбоджа эса, ўз навбатида, Таиландни биринчи бўлиб бошлашда айблади. Ўз ҳаракатларини эса мудофаа зарурати билан боғлади.

    Можаро бошланганидан кўп ўтмай Камбоджа қироллик армиясининг BM-21 ҳамда RM-70 ялпи ўт реактив тизимларидан зарба бергани акс этган тасвирлар пайдо бўлди. Натижада 6 аскар, шунингдек 13 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Таиланд бунга жавобан ўз қуролли кучларини сафарбар этиб, рақибининг позицияларига Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган F-16 самолётлари билан зарба берди. Бундан ташқари, Швециядан сотиб олинган JAS Gripen самолётлари ҳам жанговар амалиётларда илк бор қўлланилди.

    JAS Gripen qiruvchilari jangovar amaliyotlarda oъzining debyutini amalga oshirdi
    JAS Gripen қирувчилари жанговар амалиётларда дебютини амалга оширди
    Фото: Wikiwand

    Аммо мамлакат шу билан чекланмади. М60 Паттон танклари, Stryker ҳамда BTR-3E зирҳли транспорт воситалари Камбоджа билан чегарага жойлаштирилди. Камбоджа эса паст аниқликдаги ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва тиркамали артиллерия билан жавоб қайтарди.

    Таиланд армияси қуролланиш ва тайёргарлик борасида рақибидан устун эканини намойиш қилди. Уларда замонавий қирувчи самолётлар, дронлар ва илғор тизимлар мавжуд. Аскарлари эса зирҳли шлем ва нимчалар, умуман олганда, экипировка билан таъминланган. Қолаверса, камикадзе ва ФПВ-дронлардан фойдаланмоқда. Камбоджаликлар эса Совет Иттифоқи ҳамда Хитойнинг арзон қурол-яроғларига таянади.

    Tailand qirollik armiyasi
    Таиланд қироллик армияси
    Фото: Army Recognition

    Бу ажабланарли эмас. Таиланд ЯИМ кўрсаткичи қўшнисига нисбатан 10 баробар, гап аҳоли сони бўйича кетганда, 4 баробар каттароқ. Ҳар бир таиландликнинг ўртача даромади 7 минг доллардан ортади. Унинг Камбоджада яшовчи қўшниси эса бундан уч баробар камроқ маош олади.

    Таиландни барқарор демократия деб бўлмайди. Бироқ фаол фуқаролик жамияти ва Ғарб билан илиқ муносабатлар мамлакат учун илғор технологиялар бозорини очган. Шу боис у ўз қуролли кучларини замонавий активлар билан модернизация қилган.

    Tailand qirollik armiyasi
    Таиланд қироллик армияси
    Фото: Бангкок Пост

    Ҳозир Таиланд қироллиги сарҳадларини 360 минг фаол ходим ҳимоя қилмоқда. Захирадаги 200 минг хизматчи эса чақириққа қараб йиғилади. Мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари АҚШда ишлаб чиқарилган 48 та F-16 ҳамда Швециядан сотиб олинган 11 та JAS 39 Gripen қирувчиларидан асосий зарбдор куч сифатида фойдаланади. Таиландликлар Bell 412, Сикорский S-92 каби кўп мақсадли вертолётларини хизматга қабул қилган.

    Аммо қуруқлик кучлари инвентари анча ранг-баранг. Рўйхатда Хитойда ишлаб чиқарилган ВТ-4, Украинадан харид қилинган Т-84 Оплот ва Қўшма Штатларнинг М60 Паттон танкларини учратиш мумкин. Уларнинг умумий сони қарийб 300 тага етади. Бундан ташқари, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган 150 та F101 Сcорпион пиёда жанговар машиналар ҳам Таиланд армияси сафида хизмат қилмоқда.

    Tailand qirollik armiyasining T-84 Oplot tanklar
    Таиланд қироллик армиясининг Т-84 Оплот танклар
    Фото: Reddit

    Мамлакат, шунингдек, Қўшма Штатлардан Stryker, Украинадан BTD-3E1 зирҳли транспортёрларини сотиб олган. Бундан ташқари, Франциянинг CAESAR, Исроилнинг Atmos 2000 каби тизимларини ҳам ўз артиллерия бўлинмаларига интеграция қилган. Реактив артиллерия эса асосан Хитой билан ҳамкорликдаги DT-1, DTI-1G тизимлари асосида шакллантирилган.

    Таиланд флоти ўз жанговар имкониятлари бўйича кучли 20 таликка киради. Унинг таркибида 1 та вертолёт ташувчи, 7 та фрегат, 6 та корвет, 49 та патрул кемаси ва бошқалар мавжуд. Камбоджа эса ўзининг саноқли патрул катерлари билан қўшнисига бу борада чақириқ ташлай олмайди.

    x
    Таиланднинг ҲТМС Чакри Наруэбет авиаташувчиси
    Фото: Defence Security Asia

    Камбоджа Таиланд билан солиштирганда, ҳеч қайси йўналишда устунликка эга эмас. Замонавий стандартларга кўра аллақачон утилизация қилиниши керак бўлган Советларнинг Т-55, Хитойнинг Тйпе-59 танклари қироллик армиясининг асосий зарбдор кучини ташкил қилади. Мамлакат ҳозирга қадар фойдаланаётган 100 та БМП-1 пиёда жанговар машинаси ҳам биринчи навбатда консервацияга олиниши керак бўлган техника ҳисобланади.

    Камбоджаликлар беш кун давом этган можарода асосан Советларнинг БМ-21 Град ҳамда Чехословакиянинг РМ-70 тизимларини қўллагани ҳам замонавий қурол-яроғлар масаласида жиддий камчилик борлигини англатади. Бироқ Хитойдан сотиб олинган нисбатан илғорроқ тизим PHL-03 можарода кўриниш бермади. У максимум 130 км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин эди.

    Камбоджа қироллик армиясининг PHL-03 ялпи ўт очиш реактив тизими
    Фото:The Nation

    Беш кун давом этган можарода Таиландга унинг ҳаводаги устунлиги анча қўл келди. Ўз инвентарида бирорта ҳам қирувчи самолёти бўлмаган Камбоджанинг ҳарбий базалари ва мудофаа истеҳкомлари нишонга олинди. Бироқ таиландликлар мамлакат ичига чуқур кириб бормади. Боиси Камбоджа Хитойдан сотиб олинган Каишан-1 ўрта масофали ҳаво мудофаа тизимининг тўртта батареясига эга. Улар тўртинчи авлод самолётлари учун хавф туғдиради.

    Можаро давом этаётган бир вақтда тармоқларда Таиланд қироллик ҳаво кучларига тегишли F-16 қирувчиси уриб туширилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ бу на Бангкокдаги расмийлар, на мустақил OSINT таҳлилчилари томонидан тасдиқланмади.

    Навбатдаги қуролли низо хусусиятларига кўра урушга ўхшайди. Унда қуролли кучларнинг барча тузилмалари қатнашди. Қолаверса, ҳар икки томондан қарийб 300 минг аҳоли ўз уйларидан кўчирилди. Бироқ ҳарбий ҳаракатлар чегараолди ҳудудлари билан чекланди. На Таиланд, на Камбоджа ўз кучларини тўла сафарбар этиб, йирик ҳудудларни эгаллаш учун кенг кўламли ҳужум амалиёти бошламади.

    Ҳар икки давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликларнинг энг қонли можароси 38 кишини ҳаётдан олиб кетди. Томонлар 28 июль куни ўт очишни тўхтатишга ва бевосита алоқа каналларини тиклашга келишиб олди. Бироқ баҳсли ҳудудлар муаммоси ҳал этилмади. Можаро шунчаки қанчадир вақтга музлатиб қўйилди.

    30 июл, 15:36   Изоҳ (0)   694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Камбоджа#Таиланд#беш кунлик можаро
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дунё гўзали 2025” танловида ким ғолиб бўлди ва у ҳақда нималар маълум?

    Шоу-бизнес | 31 июл, 09:47

    Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир”нинг энг қиммат футболчиси

    Спорт | 31 июл, 09:40

    ФҚБ: Трампнинг Россия билан алоқаларига оид махфий ҳужжатлар топилди

    Дунё | 31 июл, 09:20

    Ўзбекистонда ўқитувчиларга дам олиш масканларига 12 кунлик бепул йўлланма берилади

    Ўзбекистон | 31 июл, 09:00

    Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

    Китоб | 31 июл, 08:51

    Индонезияда эркак хўроз ҳужуми оқибатида вафот этди 

    Дунё | 31 июл, 08:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.