News cover

Маош 3000 еврогача: ўзбекистонликларга Германияда иш таклиф қилинмоқда

Миграция агентлиги Германияда ишлаш истагидаги ўзбекистонликлар учун транспорт ва логистика йўналишида янги бўш иш ўринларини эълон қилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган корхоналарда ўзбекистонликлар учун 50 та иш ўрни таклиф этилмоқда. Номзодлар локомотив машинисти, хом ашё юклаш оператори ва омбор логистика ходими лавозимларига ишга қабул қилинади.

Иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси узоқ муддатли бўлиб, ойлик иш ҳақи 2 мингдан 3 минг еврогача этиб белгиланган. Турар жой иш берувчи томонидан таъминланади, озиқ-овқат харажатлари эса ишчи ҳисобидан қопланади.

Номзодлардан соҳа бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот, иш тажрибаси ҳамда немис тилини билиш талаб этилади. Тил даражаси иш ўрнига қараб А2 дан B2 гача бўлиши керак, номзодлар ёши эса 20 дан 45 ёшгача этиб белгиланган.

Жўнаб кетиш муддати 9 ойдан 12 ойгача давом этиши мумкин. Виза, авиачипта ва дипломни тан олдириш билан боғлиқ харажатлар номзод ҳисобидан амалга оширилади, бироқ иш бошлангач виза ва авиачипта харажатларининг бир қисми Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Агентликка кўра, ишга жойлаштириш Talantum Group хусусий бандлик агентлиги орқали амалга оширилади. Қайд этилишича, меҳнат шартномаси бевосита иш берувчи билан тузилади ва хусусий бандлик агентлиги иш берувчи сифатида иштирок этмайди.

Апрель ойи бошида Германиянинг Premium Food Group ташкилоти Ўзбекистон фуқароларини қассобчилик (гўштни қайта ишлаш) бўйича ишга таклиф этгани ҳақида хабар берилганди.

Бухоро, Нукус ва Термизда яшовчилар учун жами 300 та (ҳар бирига 100 тадан) иш ўринлари мавжуд бўлиб, олий маълумот ёки ўрта махсус касб-ҳунарга эга 18–40 ёшдаги эркаклар конвеерда ишлаш, қадоқлаш, маҳсулот ташиш, ускуналарни назорат қилиш каби вазифаларда ишлаши мумкин.

Бугун, 19:36

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: