• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳарбий итлар қандай тайёрланади? Хизмат итларини тайёрлаш марказидаги ягона кинолог аёл билан суҳбат (фото, видео)

    Қаҳрамонимиз Саида Абдумўминова Мудофаа вазирлигига қарашли Хизмат итларини тайёрлаш марказидаги ягона аёл кинолог ҳисобланади. Одатда, бу касбда хотин-қизлар ишлашни унчалик исташмайди. Чунки бу соҳа эгаларидан нафақат, жисмоний тайёргарлик, балки жонивор билан тил топишиш ҳам талаб этилади.

    Кичик сержат Саида Абдумўминова “Дарё” мухбири Наргиза Муродова билан бўлган суҳбатда бу соҳага кириб келишига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Болалигимдан ҳарбий аёллар эгнидаги формага ҳавас қилиб, шу соҳада ишлашни мақсад қилганман. Коллежни тамомлаб, Ички ишлар соҳасида ишлаш учун ҳужжат топширганман. Аммо ишга қабул қилинмаганман. Ундан кейин бор эътиборимни спортга қаратиб, енгил атлетика бўйича спорт устаси бўлганман.

    2019 йили Жисмоний тарбия университетини тамомлаш арафасида Мудофаа вазирлиги айнан спорт соҳасидаги қизларни ишга таклиф этаётгани ҳақидаги хабарни ўқидим. Болаликдаги орзумни амалга ошириш учун суҳбатдан ўтдим ва ишга қабул қилиндим.

    Фото: Саида Абдумўминованинг шахсий архивидан

    Кинология соҳасига кириб келишим жуда қизиқ бўлган. Халқаро армия ўйинларининг тақдирлаш жараёнларида кинолог йигитларнинг фаолиятини кўриб ҳавас қилганман. Улар ҳам халқаро армия ўйинларида иштирок этиб, икки марта чемпион бўлишган экан. Жониворларни яхши кўрганим учун улардан йўл-йўриқ ўрганиб кинология соҳасига кириб келдим.

    Фото: Саида Абдумўминованинг шахсий архивидан

    Итлар билан ишлашнинг ўзига яраша завқи бор. Улар ўзига яқин олган инсонни яхши ҳис қилади. Биз хизмат итларини тайёрлашда Ички ишлар, Божхона ва Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Кимгадир ёрдам керак бўлса кинолог содиқ дўсти хизмат ити билан керакли манзилга бориб, вазифасини ситқидилдан адо этади.

    Фото: “Дарё”

    Ўтган йили Туркияда бўлган зилзила майдонига марказимиздан 5 нафар сержат хизмат итлари билан бориб, вайроналар остидан кўплаб инсонларни қутқарди. Мутахассис итларини тайёрлаш марказида ишлаётганимдан фахрландим. Чунки биз тайёрлаётган хизмат итлари содиқ аскардек хизмат қилади. Жиноятчиликнинг олдини олиш ёки фалокатлардан кейинги вазиятни ўнглашда уларнинг хизмати жуда катта.

    Фото: Саида Абдумўминованинг шахсий архивидан

    Оилалиман, бир нафар қизалоғим бор. Яширмайман, кинология соҳасини танлашимга ота-онам бир оз қарши бўлган. Спортчи бўлганим учун бу ишни уддалаб кетишимга уларни ишонтирганман. Ишимиз осон ва аёлларга мос деёлмайман.

    Фото: Саида Абдумўминованинг шахсий архивидан

    Халқаро армия ўйинларига ойлаб тайёргарлик кўрамиз, иш юзасидан Республиканинг турли ҳудудларига борамиз. Ит билан ҳар куни камида 3-4 соат машғулотлар ўтамиз. Аммо инсон касбини ва албатта, ватанини севса қийинчиликлар сезилмайди.

    Фото: “Дарё”

    Мен касбимдан фахрланаман ва биз тайёрлаётган хизмат итлари соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшаяпти, деб ҳисоблайман дейди, — Мудофаа вазирлигига қарашли Хизмат итларини тайёрлаш маркази кичик сержанти Саида Абдумўминова.

    27.01.2024, 18:42   Изоҳ (0)   12239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кинолог#Ҳарбий итлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.