• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўрқув нималигини билмайдиган ўзбек чегарачилари ва қўрқувдаги афғонлар. Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидан репортаж

    Ўзбекистоннинг қўшни беш давлат билан чегараларининг умумий узунлиги салкам 7100 километрни ташкил этади. Бунда Афғонистон билан чегара энг қисқа (143 километр) бўлса-да, нисбатан нотинчи, таъбир жоиз бўлса, энг ваҳималиси. 40 йилдан бери тинмаётган фуқаролар уруши бир томон, мамлакат ичкарисидаги турли қуролли гуруҳлар, наркотиклар билан боғлиқ вазият ҳамма вақт ҳушёрликка ундайди.

    Ҳайратон кўприги олдидаги ўзбекистонлик ҳарбий.

    Ҳайратон кўприги олдидаги ўзбекистонлик ҳарбий.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Толибон» ҳокимият тепасига ўрнашган бугунги кунларда Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси қандай қўриқланмоқда? Ўзбекистонга бирор-бир таҳдид борми? Чегарачиларнинг кайфияти қандай? «Дарё» мухбирлари шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида мамлакат жанубида бўлиб, Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи Ҳайратон кўпригидаги вазият ва чегарадаги ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан танишди.


    Кўз олдимизда улуғвор Амударё, унинг нариги тарафида Афғонистон. Икки мамлакатни, уларнинг халқларини бирлаштирувчи ҳар турли кўринмас ришталар саноқсиз бўлса-да, жисман уларни Ҳайратон (хоҳланг, «Дўстлик» деб атанг) кўприги бир-бири билан боғлайди.

    Амударё. Контейнерларга тўла нариги соҳил — Афғонистон.

    Амударё. Контейнерларга тўла нариги соҳил — Афғонистон.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳайратон кўпригидан ўтиб, Ўзбекистонга кириб келаётган афғонистонликлар шундай сўзлар билан кутиб олинади.

    Ҳайратон кўпригидан ўтиб, Ўзбекистонга кириб келаётган афғонистонликлар шундай сўзлар билан кутиб олинади.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Толибон» қудратга келган кейинги кунларда бу кўприк келажагини ортиқ ўз ватанида кўролмай қолган афғонистонликлар учун ташқи дунёга чиқиш дарвозасига айланди. Улар билан суҳбатлашарканмиз, аксари энди Афғонистонга қайтиш душвор эканини таъкидлайди, толибларнинг ўзгарганига, ўзгаришига ишонмаслигини айтади.

    Чегарадан ўтган афғонистонликлар.

    Чегарадан ўтган афғонистонликлар.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чегарадан ўтган афғонистонлик аёллар.

    Чегарадан ўтган афғонистонлик аёллар.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Сўнг ўзимизнинг ҳарбийларимиздан сўраймиз: «Хавотирланасизми?». «Чегарадан ўтаётган бу афғонистонликлар учун хавотирланаман, лекин бу хавотирнинг бизнинг ҳудудимизга дахли йўқ», — дейди улардан бири. «Қизиқмисиз, йўлбарснинг олдидаги мушукдек гап-ку», — дейди ишонч билан бошқаси. «Аҳвол қандай бўлишидан қатъи назар, ҳушёр бўлишимиз керак», — тушунтиради учинчиси.

    Ўзбекистонлик чегарачилар.

    Ўзбекистонлик чегарачилар.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Менинг жанговар шайлигим, касбий маҳоратим, юқори интизомим Ватаним хавфсизлиги кафолатидир» — биз бир муддат туриб қолган, бош биносининг олдига Чингизхон таслим этолмаган буюк Жалолиддин Мангуберди бюсти ўрнатилган ҳарбий қисм ҳовлисида шундай шиорга кўзингиз тушади. Суҳбатлашмоқчи бўлганимиз ҳарбий, гарчи ҳеч нарса қилмай тургандек кўринса-да, иш ўрнини бошқа бир касбдоши эгалламагунча, саволингизга жавоб бермайди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Асли фарғоналик Ҳошимжон Худойбердиев ҳам ана шундай ҳушёр, «Ватанни асраш — ҳаётий бурчим» деб ҳисоблайдиган ҳарбий хизматчилардан. У ДХХ Чегара қўшинларида хизматни бошлаганига олти йилдан ошди; усти очиқ ҳарбий машина бортида туриб, буйруқ кутади. Ҳошимжон зенитчи, унга ЗU-23 зенит қурилмасини ишониб топширилган — мазкур қурилма ташқи томондан кирадиган вертолёт, самолёт ё душман ўқ отиш нуқталарини йўқ қилиш учун мўлжалланган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Баланд машинада тик туриб, сергак буйруқ кутиш ҳазилакам иш эмас. «От!» дейилган лаҳзадаёқ буйруқни бажариш керак. Лекин, не бахтки, бу қурилма фақат машғулотларда ишлатилган. «Ҳақиқий душман устига ўт очилган ҳолат бўлмаган», — дейди 26 ёшли ходим ҳарбийларга хос совуққонлик билан. Сен бўлса ичингда: «Ишқилиб, остонамизга душманнинг ҳеч қанақаси келмасин ҳам, бу қуроллардан ўт очишга ҳеч бир зарурат бўлмасин ҳам», дейсан, шуни сўрайсан.

    Ҳошимжон Худойбердиев.

    Ҳошимжон Худойбердиев.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Отам — деҳқон, онам — деҳқон. Болалигимдан ҳарбий бўлишни орзу қилганман — ким ҳам орзу қилмайди буни? Лекин ҳамма ҳам бу мақсад йўлида собитқадам бўлолмайди. Мактабда иқтидорли ўқувчилар сафида бўлганман. Кейин автомобиль йўллари коллежида таҳсил олдим. Одам ҳаракат қилса, ниятларига эришаверар экан», — дейди хушкайфият Ҳошимжон. У мана шу шарафли касби орқали топган ҳалол пулига уйланди, насиб бўлса, болаларини боқади. «Жуда яхши шароитли уй беришди», дейди, уйидан, оиласидан хотиржамлик ҳарбий учун муҳимлигини таъкидлаб.

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида фаолият юритиб келган катта лейтенант Ҳусниддин Ҳакимов июлда оила қурганди. «Толибон» Афғонистондаги йирик вилоят марказларини бирин-кетин эгаллаб, эрта-индин Мозори-Шариф ва Кобул ҳам қулаши аён бўлиб қолгач, у жанубий сарҳадларни мустаҳкамлашга сафарбар этилган ҳарбий хизматчилар қатори Афғонистон билан чегарага ташланди.

    Ҳусниддин Ҳакимов.

    Ҳусниддин Ҳакимов.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    «Тан оламан, хизматни энди Афғонистон билан чегарада давом эттиришимни биринчи эшитганимда бироз қўрқув пайдо бўлди, ‘вазият қандай экан?’ деган ҳадик бор эди-да. Эндигини оила қурганим, рафиқам ҳам бир ойлик келинчак бўлгани боисми, унда ҳам қўрқув кучли эди. Аммо Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговор тайёргарлиги юқори даражада бўлишини ич-ичимдан ҳис этиб, қўрқувни енгдим. Ўзимдаги қўрқувни енгиб, аёлимни ҳам тинчлантирдим», — дейди катта лейтенант.

    Музработдаги ҳарбий қисм манзаралари.

    Музработдаги ҳарбий қисм манзаралари.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳусниддин Ҳакимов ҳозирда хизматни Сурхондарё вилояти Музработ туманининг Афғонистон билан чегарадош нуқтасидаги ҳарбий қисмда олиб бормоқда. Музработнинг ушбу ҳарбий қисм жойлашган ҳудуди Афғонистоннинг Балх вилояти Дали қишлоғи билан чегарадош — икки ҳудудни, бутун ўзбек—афғон чегарасида бўлгани каби, Амударё ажратиб туради. Катта лейтенантнинг маълум қилишича, «Толибон» томонидан биринчилардан бўлиб эгалланган ушбу қишлоқ ўта қашшоқ ва ривожланишдан жуда ортда қолган аҳоли пунктларидан ҳисобланади.

    Ўзбекистонлик чегарачи. Унинг ортида — Афғонистон.

    Ўзбекистонлик чегарачи. Унинг ортида — Афғонистон.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Амударёнинг у томонида қашшоқлик ва нотинчлик, бу томонида эса барча шароитлари муҳайё қилинган ҳарбий шаҳарча. Шаҳарчада замонавий типда қурилган 40 хонадонли уй, барча имкониятларга эга болалар боғчаси, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун тикувчилик, пазандачилик цехлари ва машғулотлар учун спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Хуллас, бари Ватан ҳимоячиси чегарани ортиқча ўй-хаёлларга берилмай қўриқлаши учун.

    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Ҳарбий шаҳарчадаги турар жойлар.

    Ҳарбий шаҳарчадаги турар жойлар.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Ҳарбий шаҳарчадаги болалар боғчаси.

    Ҳарбий шаҳарчадаги болалар боғчаси.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Ҳарбий шаҳарчадаги тикувчилик цехи.

    Ҳарбий шаҳарчадаги тикувчилик цехи.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    «Толибон» шундоққина остонада байроқ кўтарганига қарамай, хавотирга асло ўрин йўқ. Чегара шу қадар қаттиқ қўриқланадики, ҳатто ёввойи ҳайвон чегара тўсиқларига тегиб кетса, ҳарбий қисмга сигнал келиб тушади. «Чегарага ‘ақлли’ кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар ҳар қандай ҳаракатни — у хоҳ одам, хоҳ ҳайвон бўлсин — сезади», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган ҳарбий хизматчилардан бири.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дастлаб, ўзи юқорида тан олганидек, хавотирга тушган бўлса-да, катта лейтенант Ҳусниддин Ҳакимов Афғонистонда миллионлар тақдирига таъсир кўрсатувчи бугунги воқеалар юз бераётган бир вақтда Тошкент вилоятидан Сурхондарёга сафарбар этилишини Ватан билдирган ишонч деб ҳисоблайди, бундан чин кўнгилдан фахрланади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Афғонистонда ҳокимият толиблар қўлига ўтаётган таҳликали бир даврда Афғонистон билан бевосита чегара ҳудудда Ватанни қўриқлаш, айнан шу тарихий жараённинг бир бўлагига айланиш — мен учун шараф. Шундай шарафли вазифани бажариш учун имконият берган раҳбарларимга миннатдорлик билдираман», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Расман 1982 йил майида очилган Ҳайратон кўприги қанчадан-қанча ҳарбийларни пенсияга кузатган. Шундай воқелик остонасида турган Нурхон Сафедов эса ҳарбий хизмат учун белгиланган йилларни ўтаб, пенсияга чиқиш вақти яқинлашаётганини ўйлагиси ҳам келмайди. Елкада қурол, тик қоматдаги ҳарбий атрофдаги ҳар бир ҳолатга синчков, ҳар қандай шубҳали ҳаракат камераларда қайд этилаётганида у аллақачон масалага ойдинлик киритиш учун ҳисобот бераётган бўлади.

    Нурхон Сафедов.

    Нурхон Сафедов.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    «2000 йилдан бери Ватан чегарасини қўриқлаб келаман. Ўтган йиллар давомида Ватанимиз сарҳадларини ёмон ниятли кимсалардан қўриқлаб, юрт тинчлиги учун кечаю кундуз тик оёқда, сергак ҳолда остонамизни ҳимоялаяпмиз. Бундай масъулиятли ишни бизга ишониб, елкамизга юклаган халқимиз ва давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлаш учун ҳатто жонимизни ҳам беришга тайёрмиз», — дейди катта сержант Нурхон Сафедов.

    Чегарадан ўтадиган ҳар бир транспорт воситасига хлорли суюқлик билан ишлов берилади.

    Чегарадан ўтадиган ҳар бир транспорт воситасига хлорли суюқлик билан ишлов берилади.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳайратон кўприги орқали афғон халқига ризқ-рўз етиб боради. Юкчилар буғдой, ун, ёғ олиб ўтади. Ёғоч-тахталар ҳам шу йўлдан ўтади. Мош, ловия, калава ип кабилар ҳам ҳамма вақт ўтиб келган. У томондан транзит шаклда гуруч, гўшт, картошка кириб келган (лекин чегарада бўлган кунларимиз Афғонистондан кириб келаётган юк машиналарининг аксари бўш эди).

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чегара — бу фақат қуролли ҳужум ё ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш жойи эмас, уни фақат чегарачи қўриқламайди. Улар билан елкама-елка, масалан, божхоначилар ҳам бор. «Толибон» ҳокимиятни эгаллаган илк кунларда Ўзбекистон—Афғонистон чегарасидан юк ўтиши тўхтагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Айритом» чегара божхона пости катта инспектори Фурқат Турдиқулов «Дарё» мухбирлари билан суҳбатда божхона фаолияти одатдаги тарзда давом этаётгани, юк машиналари ўтиб-қайтаётганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Чегара божхона постининг чиқиш йўналишида юкли автотранспорт воситалари орқали халқ эҳтиёжларидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун маҳсулотлари Ўзбекистондан чиқиб кетяпти. Бундан ташқари, ҳар доимгидек бошқа давлатлардан Ўзбекистонга транзит орқали олиб ўтилаётган товарлар ҳам мавжуд. Бир кунда ўртача 50—55 та юкли транспорт воситаси ўтиб қайтяпти», — дейди у.

    Фурқат Турдиқулов.

    Фурқат Турдиқулов.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Суҳбатдошнинг аниқлик киритишича, бир кунда 5—6 тагача ун ортилган юк ташувчи транспорт воситаси Афғонистонга ўтмоқда. «Битта машина юкхонаси сиғими 25 тонна бўлса, бу кунига 100—150 тонна ун ўтяпти, дегани», — янада аниқлик киритади Фурқат Турдиқулов. Айни кунда Афғонистондан Ўзбекистонга ўтаётган шахслар учун салкам ярим километрлик масофага транспорт хизмати йўлга қўйилган, чегарадан ўтган ҳар бир фуқаро божхона кўригига автомобилда олиб келинади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Айритом» чегара божхона пости Санитария-эпидемиологик назорат пункти ходими Зуҳра Тожиеванинг сўзларига кўра, Ҳайратон кўприги орқали Ўзбекистонга бир кунда 300 нафар, кўпи билан 700—800 га яқин одам ўтади — шунда ҳам ё учинчи мамлакатга чиқиб кетиш учун авиачиптаси бўлган ёки Ўзбекистонда яшаш учун рухсатномаси бўлганлар ўтказилади. Уларнинг бари коронавирусга тест топширади — агар натижа манфий чиқса, муаммо йўқ, аммо мусбат чиқса, меҳмон ё ортга қайтарилади, ёки Ўзбекистонда даволанишга имкони етса, қолдирилади.

    Коронавирусга топширилган тест натижаларини олаётган афғонистонликлар.

    Коронавирусга топширилган тест натижаларини олаётган афғонистонликлар.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Санитария-эпидемиологик назорат пункти вакилининг таъкидлашича, афғонистонликларда ҳадик ва қўрқув жуда кучли экани яққол сезилиб туради. «Улар кўпинча Ўзбекистонга кириб келгач ҳам ортидан кимдир қуваётгандек саросимада бўлади. ‘Қўрқманг, сиз Ўзбекистондасиз’, деб тинчлантиришга ҳаракат қиламиз», — дейди у.

    Зуҳра Тожиева.

    Зуҳра Тожиева.
    Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

    Айни вақтда, Тожиеванинг қўшимча қилишича, уларнинг бари ўзбекистонликларга ҳавас қилишини бот-бот такрорлайди: «Биласизми, Ўзбекистонга кириб келаётган афғонистонликлар билан суҳбатлашсак, улар биз, ўзбекистонликларга ҳавас қилишини, шундай тинч, осойишта мамлакатда яшаш орзулари эканини айтади. ‘Қанийди, Ўзбекистон ҳукумати бизнинг ҳам шу ерда яшашимизга имкон берса, биз ҳам шу ерларда тинч-хотиржам яшасак, уй-жой қилиб, шу юртда қолсак’, дейишади».

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳайратон кўприги.

    Ҳайратон кўприги.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қанийди,.. Афғонистон осойишта ва фаровон бир мамлакатга айланса!.. Чегарани тарк этарканмиз, фарғоналик чегарачи Ҳошимжоннинг зенит қурилмасини кўрган вақтимиз кўнглимиздан ўтган гапни такрорлаб қолдик: «Ишқилиб, остонамизга душманнинг ҳеч қанақаси келмасин, бу қуроллардан ўт очишга ҳеч бир зарурат бўлмасин!».

    Репортажни Мустаҳкам Тангриёрова, Отабек Қўлдошев ва Лайло Ҳайитова тайёрлади. Фотосуратлар муаллифи — Дилруҳ Исомиддинова ва Отабек Қўлдошев.

    25.09.2021, 07:17   Изоҳ (0)   160911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафарини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан якунлади

    25.09.2021, 00:31

    Сотувга чиққан iPhone 13, иш ҳақидан норози шифокорлар, ёнғиндан кейин совитилаётган дарахтлар. 24 сентябрь суратлари

    24.09.2021, 23:55

    «Ўзметкомбинат»га қарашли корхонада кучли ёнғин юз бергани айтилган видео юзасидан расмий маълумот берилди

    24.09.2021, 23:44

    Нукусда бир-бирига туташ тўртта хонадонда ёнғин содир бўлди

    24.09.2021, 23:13

    Тошкент марказидаги бир асрлик дарахт машиналар устига қулади (фото, видео)

    24.09.2021, 22:58

    Ўзбекистонда Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади

    24.09.2021, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.