Самолётларда 2026 йилдан йўловчиларга туриб кетиш имконини берувчи ўриндиқлар ўрнатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Янгилик Aviointeriors компанияси томонидан тақдим этилган ва у йўловчи сиғимини 20 фоизга оширади. Тик ўриндиқлар Скйридер 2.0 деб номланади. У Гамбургдаги Aircraft Interiors Expo 2018 кўргазмасида тақдим этилганди. Авиакомпаниялар бу янгиликни 2026 йилдан самолётларга татбиқ этиши кутилмоқда.

От эгарига ўхшаш ўриндиқлар 2010 йилда оммага тақдим этилган. Янги ўриндиқлар эса унинг такомиллаштирилган версияси ҳисобланади. Скйридер 2.0 олдинги версияга қараганда мустаҳкамроқ бўлиб, ҳар бир қаторни шифт ва пол билан боғлайдиган устунлари мавжуд.

У стандарт ўриндиқларга нисбатан енгилроқ ва минимал техник хизматни талаб қилади. Бундай парвоз чипталарининг нархи 1-5 фунт стерлинггача (1.35-2.70 доллар) арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)