• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Су-57 самолёти учун харидор топди 

    Россиянинг Су-57Э бешинчи авлод кўп мақсадли қирувчисининг илк хорижий харидори маълум бўлди. Жазоир руслардан номаълум сонда қирувчилар сотиб олиб, 2025 йилдан фойдаланишга киритади. Бу ҳақда “ТАСС” агентлигига таяниб халқаро нашрлар ёзмоқда.

    Su-57 qiruvchisi
    Су-57 қирувчиси
    Фото: ФЖФ

    Маълум қилинишича, жазоирлик учувчилар Россияда махсус тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Олтита бирликдан иборат дастлабки партия 2025 йил охиригача етказиб берилиши кутилмоқда. Бу битим ҳақида илк бор “Рособоронекспорт” томонидан 2024 йилги Аиршоw Чина кўргазмасида маълум қилинган, бироқ на харидор, на келишув қиймати очиқланганди.

    Су-57Э — бу Sukhoi конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган Су-57 қирувчисининг экспорт варианти ҳисобланади. Самолёт 2000 йиллар бошида ПАК ФА (Фронтал авиациянинг истиқболли мажмуаси) дастури доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, илк парвозини 2010 йил 29 январда амалга оширган. Серияли ишлаб чиқариш Комсомолск-Амурдаги авиация заводи томонидан 2019 йилда бошлангани айтилади.

    Su-57 qiruvchisi
    Су-57 қирувчиси
    Фото: Россия давлат телевидениеси

    Ўша йили имзоланган давлат шартномасига кўра, 2028 йилга қадар Россия аэрокосмик кучларига 76 та Су-57 қирувчилари етказилиши кўзда тутилган. Бу маҳаллий стандартлар бўйича учта полкни жиҳозлаш учун етарли ҳисобланади. Серияли самолётларнинг биринчиси 2020 йил декабрь ойида хизматга топширилган. 2023 йил охирига келиб, шу жумладан, прототиплар билан бирга жами 22 та самолёт конвеердан чиққан. 

    Ишлаб чиқариш билан параллел равишда модернизация жараёнлари ҳам давом этмоқда. “Изделие 30” двигатели устида изланишлар бунга мисол бўла олади. Шу кунгача ишлаб чиқарилган қирувчилар Су-35 да қўлланган эски двигателларда парвоз қилар эди. 2027 йилга қадар янги технологияни серияли моделлар билан интеграция қилиш режалаштирилган.

    Izdelye-30 двигателi prototipi
    “Изделие-30” двигатели прототипи
    Фото: Тармоқдан

    Су-57Э бешинчи авлод қирувчи самолётларига хос хусусиятларга эга: радарларда сезувчанликнинг пастлиги, суперманёвр қобилияти ва қуролларнинг ички бўлмада сақланиши кабилар шулар жумласидан. Самолёт турли вазифаларни мураккаб жанговар шароитларда бажаришга мўлжалланган бўлиб, ҳар қандай об-ҳавода фаолият кўрсатиши мумкин. Максимал парвоз оғирлиги 35,5 тоннани, ички ёнилғи захираси эса 11 тоннани ташкил этади. Самолёт 20 000 метр баландликка кўтарилиши, соатига 2 600 километр масофани босиб ўтиши мумкин. 

    Қирувчи кабинаси бир ўриндиқли бўлиб, замонавий интеграциялашган дисплей тизими, кислород ишлаб чиқариш тизими ҳамда “НПП Звезда” томонидан ишлаб чиқилган катапульта ўриндиғи билан жиҳозланган. У  учувчининг вазни ва парвоз шароитларига қараб автоматик созланади.

    Su-57 qiruvchisining kabinasi (cockpit qismi
    Су-57 қирувчисининг кабинаси
    Фото: Тармоқдан

    Қурол-яроғ масаласига келганда, у 7 500 кг гача бўлган оғирликдаги юкни кўтариши мумкин. Улар олтита ички ва ўн иккита ташқи осма пунктларга тақсимланади. Ички бўлинмаларда ҳаво жанглари учун Р-77М ва Р-74М2, ерусти нишонлари учун эса Кҳ-69 ва Гром-Э1 каби юқори аниқликдаги ракеталар сақланади. Шунга қарамай, аксар экспертлар унинг бешинчи авлодга хослигига шубҳа билдиради. Бунга асосий сабаб унинг ниҳоятда йирик ҳажми, стелс қопламасининг йўқлиги ва эски намунадаги двигателдир. 

    27 май, 15:08   Изоҳ (0)   1378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Жазоир#Су-57

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзод Асадов Россия президентининг матбуот котиби билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон | 28 май, 23:55

    Саида Мирзиёева Алексей Громов билан ахборот соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:51

    Флоридада аллигатор ҳужумидан омон қолган эркак полиция томонидан отиб ўлдирилди

    Дунё | 28 май, 23:50

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 28 май, 23:41

    Ҳелсинки аэропортидаги иш ташлашлар сабабли Finnair авиакомпанияси юздан ортиқ рейсни бекор қилади

    Дунё | 28 май, 23:40

    Самарқанддаги корхона 3 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдалангани аниқланди 

    Ўзбекистон | 28 май, 23:30

    Трамп Путин ва Зеленский билан учрашишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 28 май, 23:20

    “Дарё” дайжести: 28 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 28 май, 23:11

    Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди? 

    Ўзбекистон | 28 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.