• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда

    Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Криминология тадқиқот институт бошлиғи полковник, юридик фанлари доктори Бахтиёр Бердиалиев маълум қилди.

    Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати

    Унинг айтишича, Криминология институтида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳаси натижасида уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни масофавий назорат қилишга мўлжалланган методика, электрон браслет қурилмаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, интеллектуал мулк объекти ҳужжатини (патент) олиш, электрон браслетни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш бўйича комплекс чоралар амалга оширилмоқда.

    Электрон браслет ҳақида

    Электрон кузатув воситаси (электрон браслет) — озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган шахсни масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, қўлга ёки оёққа тақиладиган электрон қурилма.

    2022 йилда жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилиши маълум қилинганди.

    2024 йилнинг августида президент “Пробация тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётганлиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида қўлланилади.

    2024 йил апрелда Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Мазкур лойиҳанинг дастлабки таҳрири бўйича Олий суднинг таклифлари (2024 йил 29 январдаги хатида 4 та таклиф билдирилган), иккинчи таҳрири бўйича Олий суд (2024 йил 14 февралдаги хатида 2 та таклиф билдирилган), Бош прокуратура (2024 йил 18 февралдаги хатида 4 та таклиф билдирилган) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (2024 йил 16 мартдаги хатида 1 та таклиф билдирилган) нинг таклифлари ўрганилган ҳамда уларнинг барчаси инобатга олиниб, лойиҳа такомиллаштирилган.

    Қайд этилишича, ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси бажарилган, лойиҳа натижасида электрон браслет яратилиб, унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.

    Республиканинг 14 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизматларида) синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилган.

    03.12.2024, 15:22   Изоҳ (0)   4260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пробация#электрон браслет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги қамоқхоналар тўлиқ видеокузатувга олинади, маҳбусларга электрон браслетлар тақилиши мумкин

    08.03.2020, 16:14

    Ўзбекистонда жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат қилишни тартибга солувчи қонун маъқулланди

    27.10.2023, 17:10

    Андижон тумани собиқ ҳокими қамоқдан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди 

    23.01.2024, 20:30

    Тошкентда Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахслар ушланди

    14.03.2024, 21:50

    Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

    01.04.2024, 09:25

    Фарғонада қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди 

    17.04.2024, 17:07

    Фарғонада бир ойда учинчи қидирувдаги жиноятчи ушланди 

    22.04.2024, 18:37

    ДХХ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71,2 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйди

    24.04.2024, 10:38

    Президентга ички ишлар тизимида қўлланаётган замонавий техника ва анжомлар намойиш қилинди 

    07.06.2024, 17:02

    Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилинади

    28.06.2024, 16:53

    Тошкент вилоятида хусусий корхона раҳбари 30 минг доллар пора олаётганида ушланди

    11.07.2024, 10:43

    Шахсни пробация ҳисобига қўйиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асос бўлади

    07.08.2024, 16:54

    Пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланади

    07.08.2024, 19:05

    Зоминда пробация назоратида турган шахс укаси билан икки кишини калтаклади 

    17.09.2024, 20:50

    “Дарё” дайжести: 17 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.09.2024, 22:50

    Ўзбекистонда пробация бўлинмалари ходимлари ваколати кенгайтирилади

    17.11.2024, 14:13

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Кабул Дусовга чора кўрилди

    22.11.2024, 17:24
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда гилос мавсуми бошланди

    Ўзбекистон | 25 май, 12:15

    Россия чемпионатида мавсум якунланди. Легионерларимиз қандай натижа қайд этди?

    Спорт | 25 май, 12:01

    Тирноқларга назар: агар сизда шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг 

    Гўзаллик | 25 май, 12:00

    Европа Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади — Bloomberg

    Дунё | 25 май, 11:37

    Sany powerʼдан Seer powerʼга — янги ном, янги мақсадлар

    Ўзбекистон | 25 май, 11:31

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    Кино | 25 май, 10:51

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.