Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. Ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Музаффарбек учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзага етди.
Изоҳ (0)