4,5 минг афғон махфий схема бўйича Буюк Британияга кўчиб ўтгани маълум қилинди. Толибон ҳукуматидан яширин тарзда амалга оширилаётган жараён, хусусан, кўчирилаёган афғонлар ҳақида маълумотлар ошкор бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Афғонистонда “Толибон” 2022 йил февраль ойида ҳокимиятни эгаллаб олгач, Буюк Британияга кўчиб ўтиш учун 19 мингга яқин киши махфий тарзда ариза берган. Аммо бу хавфсизлик билан боғлиқ омиллар сабаб Британия ҳукумати томонидан махфий сақлаб келинаётганди.
Афғонистоннинг аввалги ҳукумати ҳам бу ҳаракат ҳақида 2023 йил август ойида, баъзи тафсилотлар Facebookʼда пайдо бўлганидан сўнг хабар топганди. Тарқалиб кетган маълумотлар орасида “Толибон” томонидан зарар етказилиши мумкин бўлган одамларнинг исмлари ва баъзи оилавий маълумотлари мавжуд. Ушбу махфий схема бўйича Буюк Британияга ҳозиргача 4,5 минг афғон кўчиб келган.
Буюк Британия ҳукумати 15 июль куни қуйидагиларни маълум қилган:
- Кўчишга ариза берган 600 нафар афғон аскари ва уларнинг 1800 нафар оила аъзолари ҳамон Афғонистонда қолмоқда.
- Схема эндиликда тугатилади. Аммо Афғонистонда қолганларга аллақачон берилган кўчириш таклифлари ҳисобга олинади.
- Махфий схема — расман “Афғонистон кўчиш йўли” — ҳозиргача 400 миллион фунт стерлингга тушди. Яна 450 миллион фунт стерлинггача маблағ сарфланиши кутилмоқда.
- Қоидабузарлик Мудофаа вазирлигининг исми ошкор этилмаган мансабдор шахси томонидан адашиб содир этилган.
Британия мудофаа вазири Жон Хили маълумотлари ошкор бўлганлардан “самимий узр” сўраган.
Изоҳ (0)