• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Курск вилоятига Украина аскарлари бостириб кириши оқибатида ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди 

    Россиянинг Курск вилоятига Украина аскарлари кириб келиши оқибатида вилоят ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Россия маҳаллий манбаларига таяниб, BBC нашри хабар берди.

    Фото: rbc.ru

    Манбада айтилишича, Россия ҳудудига трансчегаравий ҳужумлар давом этиши расмийларни жиддий чоралар кўришга мажбур қилган. Чегара назорати барбод бўлиши эса вилоят ҳудудида умумий фавқулодда тартиб жорий этишга олиб келган.

    Вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов бу ҳаракат душман кучларининг минтақага кириб келиши оқибатларини бартараф этиш учун ниҳоятда зарурлигини айтган. Вилоят ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар якунлангач, фавқулодда тартиб бекор қилиниши ҳамда кучайтирилган назорат тартиби яна чегарага қайтиши маълум қилинган.

    Россия расмийларига кўра, ҳужум бошланганидан бери камида беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. 31 нафар фуқаро яраланган. Жароҳатланганлардан 6 нафари вояга етмаган болалар ҳисобланади.

    Украина махсус контингентининг Россияга ҳужуми 6 август куни кечки пайт бошланган эди. Ўшанда 1000 нафарга яқин украин аскари, 11 та танк ва 20 дан ортиқ зирҳли машина Курск чегарасини кесиб ўтган. Вилоят ҳудудига кирган аскарлар Суджа шаҳрига ҳужумлар ташкил эта бошлаган.

    Ҳужум оқибатида чекка қишлоқлар аҳолисини умумий кўчириш бошланган. Маҳаллий ҳукумат аҳолини яшаш ҳудудларидан узоқлашмасликка ва барча оммавий тадбирларни бекор қилишга чақирган.

    Курск бўйлаб бир қатор ҳудудларда ҳаво сигналлари ишга туширилган. Минглаб одамлар чегара ҳудудларидан эвакуация қилинган. Вилоятга қўшни ҳудудлардан юзлаб шифокорлар чақирилган. Ҳаво эскадрилияси украин бўлинмаларига қарши операцияга киришган.

    7 август куни кечқурун Украина парламенти депутати Алексей Гончаренко Украина армияси Россиядан Украина орқали Европа Иттифоқига табиий газ транзити билан шуғулланувчи йирик газ иншооти бўлмиш Суджа комбинати устидан назорат ўрнатганини айтган. Россия фаол қаршиликка қарамай ҳали ҳам газ иншооти назоратини ўзига қайтара олмаган.

    Таҳлилчилар Суджага ҳужум Россия учун стратегик зарба эканини билдиришган. Чунки бу ҳудуддаги газ иншоотлари Европага очиладиган ягона дарвоза ҳисобланади. 2 йиллик урушда Россиянинг асосий даромади газ экспортидан келмоқда. Суджадаги украин қўшинлари суриб чиқарилган тақдирда ҳам уларнинг бутун бошли газ тузилмасини йўқ қилмаслигига кафолат йўқ. Агар бу содир бўлса, Москва ягона мўмай даромадидан маълум муддат айрилиши мумкин.

    “Биз бутун дунёга кескинлашувдан ёки Путиннинг муносабатидан қўрқмаслик кераклигини кўрсатмоқдамиз. Россиядан ҳозирча ҳеч қандай реакция йўқ. Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта Россиянинг халқаро тан олинган ҳудуди босиб олинди ва Путин ҳеч қандай ядровий зарба бериш билан таҳдид қилолмади”, деган Алексей Гончаренко вазиятга муносабат билдириб.

    Россия томони ҳозирда Суджада оғир жанглар кетаётганини билдирган. Курск вилоятига бостириб кирган 1000 кишилик бўлинманинг 100 дан ортиқ аскари аллақачон йўқ қилинган. 215 нафар украин аскари яраланган ва улар Россия ҳудудида бўлгани учун тиббий ёрдам олиш имкониятига эга эмас. Москва ҳукумати Курск ҳудудида тезкор равишда ҳарбий техника жойлаштириш тўғрисида буйруқ берган.

    АҚШ ва Ғарб Украинанинг Курскка ҳужуми ҳақида олдиндан ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганини билдирган. Бу борада Киевнинг режаларини билиш учун АҚШ Давлат департаменти расмийлари зудлик билан Украина раҳбариятига боғланган. Ҳозирда ўрганишлар давом этаётгани хабар қилинган.

    Тасдиқланмаган манбаларга кўра, Кремль “Вагнер” бўлинмаларини зудлик билан Курскка ташлаш борасида буйруқ берган. Ҳарбий гуруҳнинг бутун дунёдаги бўлимларига фавқулодда сигнал юборилган.

    08.08.2024, 10:11   Изоҳ (0)   17469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Россия Украина муаммосини дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёр” — Песков 

    01.08.2024, 20:40

    Медведев Молдовага “Украина тақдири” такрорланиши билан таҳдид қилди  

    02.08.2024, 23:20

    Зеленский Украинадаги ҳарбий ҳолатни яна 90 кунга узайтирди 

    07.08.2024, 20:10

    БМТ Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатиш бўйича фаол иш олиб бораётганини эълон қилди 

    08.08.2024, 00:20

    Бангладешдаги қатъий режимли қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди 

    07.08.2024, 23:58

    Tesla Хитойда сотилган 1,68 млн дона автомобилни чақириб олади

    07.08.2024, 23:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.