Американинг Tesla компанияси ҳайдовчини юкхона эшиги очиқлиги ҳақида огоҳлантириш билан боғлиқ муаммони бартараф этиш учун Хитойдаги 1,68 миллион электромобилни чақириб олади, дея хабар бермоқда Associated Press мамлакат бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси (SАМR) баёнотига таяниб.
Қайтариб олиш дастурий таъминотни масофадан янгилаш орқали амалга оширилади ва 2020—2024 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга, хусусан, Хитойда ишлаб чиқарилган Model 3 ва Model Y, шунингдек, импорт қилинган Model S ва Model Х га тааллуқлидир.
Регуляторнинг ҳисоботида айтилишича, носозлик туфайли Tesla олд томонида жойлашган юкхона эшиги тўлиқ ёпилмаслиги мумкин, натижада у ҳайдаш вақтида очилиб кетиб, ҳайдовчига хавфи туғдиради.
Tesla акциялари чоршанбадан олдинги савдоларда 0,7 фоизга арзонлашди. Йил бошидан бери компания капиталлашуви 19,3 фоизга тушиб, 641 миллиард долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)