• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Озарбайжон самолётини уришга буйруқ берган рус генерали лавозими ошди — ОАВ 

    Озарбайжоннинг AZAL авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётини нишонга олиш буйруғи Россиянинг 51-ҳаво мудофаа дивизияси командири, генерал майор Александр Толопило томонидан берилган. Бу ҳақда россиялик подполковникнинг кўрсатмасига таяниб Minval нашри хабар берди.

    Foto:
    Фото: Minval

    Ички тергов давомида дивизиянинг навбатчи зобити, подполковник Николай Орлянский шундай баёнот берган. У Толопилодан буйруқ олганидан сўнг, капитан Паладичукка “аниқланмаган ҳаво нишонини йўқ қилиш” ҳақида кўрсатма берган. Бироқ кейинчалик бу нишон фуқаролик самолёти экани аниқланган.

    Minval таҳририятига юборилган аноним мактубга кўра, 2024 йил декабрида капитан Паладичук бошчилигидаги жанговар экипаж Толопилонинг оператив бошқаруви остида бўлган. Генерал майор Толопило воқеага бевосита алоқадор бўлишига қарамай, жиноий жавобгарликдан қутулгани айтилмоқда.

    У айбни Россия Ҳаво ҳаракатини ташкил этиш ягона тизимининг Ростов маркази ходимларига юклаган ва атайлаб ёлғон кўрсатма берган, дейилади хатда.

    Толопило “Панцирь-С” ҳаво мудофаа тизимидан учирилган ракеталар ўз-ўзини йўқ қилганини ва самолётга зарар етмаганини даъво қилган. Бироқ бу баёнотлар Россия Тергов қўмитасининг 505-ҳарбий тергов бўлими томонидан ўтказилган ички суриштирувда рад этилган.

    Ҳаво мудофаа тизими бўлинмаси техник ва ташкилий жиҳатдан яроқсиз ҳолатда бўлган. Шу сабабли экипаж фуқаролик самолётини ўз вақтида аниқлай олмаган, дейди Minval нашри.

    Шунга қарамай, генерал Толопило нафақат жазодан озод этилган, балки лавозими ошган. У Россия Шарқий ҳарбий округи ҳаво мудофаа кучларининг 11-гвардиячи армияси қўмондони ўринбосари этиб тайинланган.

    Minval нашри унинг суратини ҳам эълон қилган. Суратда у ҳали полковник унвонида тасвирланган. Генерал майор унвони унга 2022 йил 17 февралда, президент Владимир Путиннинг 64-сонли фармони билан берилган.

    Ўзи нима бўлганди?

    2024 йил 25 декабрь куни Оқтов аэропортидан уч километр узоқликда Озарбайжоннинг Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясининг Embraer самолёти иштирокида фожиали авиаҳалокат юз берди. Боку—Грозний рейсини амалга ошираётган самолёт фавқулодда қўнишга уриниш чоғида ҳалокатга учради. Бортда 62 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

    38 киши ҳалок бўлган, яна 29 киши жароҳатланган. Президент Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, лайнер радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқарилмайдиган ҳолатга келтирилган ва кейин Россия ҳудудидан ҳужумга учраган. Учувчилар Россиянинг энг яқин аэропортларидан бирига фавқулодда қўнишни сўраган. Бироқ уларга ҳамма жойда рад жавоби берилган, шундан сўнг самолёт Каспий денгизини кесиб ўтиб, Оқтов шаҳрига қулаган.

    На месте крушения самолета AZAL близ Актау появился мемориал - Oxu.az

    Алиев ҳалокат учун жавобгарликни Россияга юклаб айбдорларни жазолашни талаб қилган. У, шунингдек, Москванинг самолётнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан ўққа тутилиши фактини қушлар билан тўқнашув ва бортдаги газ баллони портлаши ҳақидаги “бемаъни тахминлар ёрдамида яшириш”га уринишларидан ғазабланган.

    Ҳалокатни тергов қилишда ICAO (Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти) конвенциясига мувофиқ Қозоғистон бошчилик қилмоқда. Ишда Озарбайжон, Россия мутахассислари, халқаро экспертлар ва Embraer вакиллари иштирок этмоқда. Қора қутилар олиб қўйилиб, халқаро экспертлар иштирокида расшифровка қилинмоқда.

    23 июл, 12:13   Изоҳ (0)   5956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Озарбайжон#AZAL

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нью Йорк марказида отишма: 5 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 10:33

    Август ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 29 июл, 10:29

    “Ан-Насср” Марк Кукурелья учун катта шартнома тайёрламоқда

    Спорт | 29 июл, 10:27

    “Ғазони ҳақиқий очарчилик қуршаб олган” — Дональд Трамп (видео)

    Дунё | 29 июл, 10:20

    Чарчоқни уйқу ҳам, таътил ҳам бартараф этмаса: энергия танқислигининг 7 сабаби

    Аёллар саҳифаси | 29 июл, 09:51

    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади

    Реклама | 29 июл, 09:00

    Родриго “Тоттенҳэм”га ўтишни истамаяпти

    Спорт | 29 июл, 09:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.