• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пора олаётганида қўлга тушган Когон тумани прокурорига жазо тайинланди

    Пора олаётганида ушланган Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида 2 август куни унга тегишли жиноят иши кўриб чиқилган. “Дарё” танишиб чиққан суд ҳужжатига кўра, Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори лавозимида ишлаб келиб фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида 2024 йил январь ойи бошларида Н.Нўмонов ва хавфли рецидивист бўлган З.Адилов билан жиноий тил бириктирган.

    Улар Бухоро вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамият таъсисчиларидан бирининг ишончига кириб, жиноят иши доирасида унга нисбатан айблов эълон қилмаслик ва жиноий жавобгарлик масаласини Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали ҳал этиши мумкинлигини айтиб, 100 минг доллар миқдорида пора беришга далолат қилган.

    Баҳодир Ғуломов 15 январь куни Бухоро шаҳридаги “Турон” меҳмонхонаси олдида 100 минг долларни жиноий шериги Н.Нўмонов орқали олган. Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖга алоқадор шахсларни Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига яна 100 минг доллар пора беришга далолат қилган ҳамда фирибгарлик йўли билан 44 минг долларни қўлга киритган.

    Шундан 10 минг долларни З.Адилов олиб, қолган 34 минг долларни Н.Нўмонов келгусида Баҳодир Ғуломовга бериш учун ўзида сақлаб келган. 13 февраль куни Бухоро шаҳар марказий касалхонаси ёнида ўтказилган тезкор тадбирда Баҳодир Ғуломов Н.Нўмонов орқали 56 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

    Суд ҳукми билан Баҳодир Ғуломов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 28, 211-моддаси 3-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

    Унга 3 йил муддатга прокуратура органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, унинг шериклари — Н.Нўмонов 11 йил, хавфли рецидивист ҳисобланган З.Адиловга 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.

    Президент февраль ойида Андижонда бўлиб ўтган йиғилишда “секин-секин 200 минг долларни гаплашган” Когон тумани прокурори қилмишини танқид қилиб, уни ноинсоф деб айтганди.

    Аввалроқ Асака туман прокурори ўринбосари 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилган эди.

    Пора билан қўлга тушган прокуратура ходимлари

    Апрель ойида Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг доллар пора билан ушланганди. Июнь ойида эса Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди.

    07.08.2024, 13:42   Изоҳ (0)   6460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора билан қўлга тушди

    15.02.2024, 10:55

    “200 минг долларга гаплашган”. Президент пора билан қўлга тушган прокурор ҳақида гапирди

    16.02.2024, 16:03

    Асака туман прокурори ўринбосари 8,5 йилга қамалди

    01.08.2024, 09:45

    Ўзбекистонда 8 август куни ҳам иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади

    07.08.2024, 12:30

    Мингбулоқ, Фурқат ва Тахиатош туманларига янги ҳоким тайинланди

    07.08.2024, 11:46

    Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини, фарзанди ва ўзини отиб ўлдирди. Қотиллик сабаби очиқланди

    07.08.2024, 11:02
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Европага “ядровий соябон” бўлишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 14 май, 08:36

    Ҳоланд автопаркини яна бир қимматбаҳо машина билан бойитди (фото)

    Спорт | 14 май, 08:25

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.