• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Пенсия учун давлат бюджетидан кўп маблағ ажратилаётгани хавотирли” — иқтисодчилар

    Ўзбекистонда пенсия таъминоти учун давлат бюджетидан йилдан йилга кўпроқ маблағ ажратилаётгани хавотирли. Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтиш вазиятни яхшилайди. Бу ҳақда иқтисодчилар Абдулла Абдуқодиров ва Отабек Бакиров YouTube’даги “Диалог” лойиҳасида фикр билдирди.

    Скриншот: YouTube / Отабек Бакиров

    Отабек Бакировнинг айтишича, мамлакатда пенсия харажатлари тез ўсаётгани жиддий сигнал ҳисобланади.

    “Йилдан йилга пенсия учун бюджетдан ажратилаётган трансфертлар суммаси ошиб бораётгани хавотирли. Бугун пенсия билан боғлиқ харажатлар миқдори иқтисодиётимиз ва бюджет даромадларимиздан тезроқ ўсмоқда”, деди иқтисодчи.

    Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров фикрига кўра, республикада пенсия ва нафақа олувчилар сони даромад солиғи тўловчилар сонидан тез ўсмоқда.

    “Бугунги кунда 37 миллион нафардан ортиқ аҳолимиз бор. Шундан 19 миллион нафари меҳнатга лаёқатли. Ҳозирда ўзини ўзи банд қилган аҳоли сони 3,5 миллион киши. Даромад солиғи тўлайдиганлар эса 5,5–6 миллион киши атрофида. Қолган аҳоли қаерда? Қандай тирикчилик қиляпти? Майли, 3–4 миллион нафари чет элга ишлагани чиқиб кетган, дейлик. Қолгани яширин иқтисодиётда тирикчилик қиляпти. Умумий пенсия олувчилар сони 3,5 миллион нафардан ортиқ, бунинг устига нафақа олувчилар ҳам алоҳида ҳисобланади. Даромад солиғи тўловчилар билан пенсия ва нафақа олувчилар сонидаги фарқ торайиб боряпти. Пенсия ва нафақа олувчилар сони даромад солиғи тўловчилар сонидан тезроқ ўсмоқда”, деди мутахассис.

    Суҳбат давомида Отабек Бакиров жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтиш ғояси ҳақида гапирди.

    Отабек Бакиров
    Скриншот: YouTube / Отабек Бакиров
    “2004 йили жамғариб бориладиган пенсия тизимида илк тамал тоши қўйилган пайтда иш ҳақидан 1 фоиз ўтказиларди. 2017 йилгача бу миқдор 2–3 фоизга етганди. Йилдан йилга ошириб бориш режалари бор эди, деб ўйлайман. Ҳозир, адашмасам, шахсий жамғариб бориладиган пенсияга 12 фоизли даромад солиғи ичидан 0,1 фоизи ўтказилади. Бу ҳеч қанақа эффект ясамайди. Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминоти пулларининг асосий қисми ҳам 2018 йилгача йиғилган. Чунки ундан кейинги йилларда ажратма миқдори кескин тушириб юборилгани ҳисобига унинг ўсиши секинлашган. Пенсия ислоҳоти дейилганда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтиш ғояси борми?” дея савол қўйди иқтисодчи.

    Абдулла Абдуқодировнинг таъкидлашича, ҳукуматда бундай ғоя мавжуд.

    “Бу масала 2019 йилда президент томонидан қўйилганди. Ўртада коронавирус пандемияси бўлиб қолди. Кейин ушбу масала иккинчи даражага тушди. Ҳозир яна қайта кўтариляпти, кун тартибига қўйилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда унинг қошидаги Пенсия жамғармаси бу ишни амалга оширяпти”, деди агентлик расмийси.
    Абдулла Абдуқодиров
    Скриншот: YouTube / Отабек Бакиров

    Отабек Бакировнинг таъкидлашича, жамғариб бориладиган пенсия тизимига тўлиқ ўтиш учун 25 йил кетади.

    “Жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтишни бугун 18–20 ёшга тўлиб, меҳнат бозорига кираётган фуқаролар билан бошласак, тизим 2050 йилда тўла-тўкис ишлаб кетиши мумкин. Унгача параллел равишда давлат пенсия таъминоти ҳам ишлайди. Бироқ унинг улуши камайиб боради. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти улуши эса ортиб боради. Мен буни шундай тасаввур қиламан”, деди иқтисодчи.

    Абдулла Абдуқодиров ҳам мазкур фикрни қўллаб-қувватлади. Унинг қўшимча қилишича, пенсия учун ажратмалар ва жамғарма маблағлари миқдорини банклар орқали кўпайтириш мумкин.

    “Давлат томонидан бир йилда, масалан, 5 триллион сўм пулни пенсия жамғармаси қиламиз, ким буни максимал миқдорда кўпайтириб бера олади, деган масала қўйилиши керак. Бу маблағларни 5 ёки 10 йилга оладиган банклар ўртасида тендер ўтказиш лозим. Ва пулларни ижтимоий шартнома асосида банкларга топшириш керак. Бир неча банкларга топширилса, битта бошқарувчига ишониб қолмайсиз”, деди Абдулла Абдуқодиров.

    Аввалроқ Отабек Бакиров Telegram’да аҳолининг “Халқ банки”да сақланаётган шахсий пенсия жамғармаларини юқори даромадли шартларни таклиф этадиган тижорат банкларига аукцион тарзида камида 5 йилга жойлаштирилиши зарурлигини ёзганди. Шу билан бирга, Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистон пенсия тизимини такомиллаштириш учун қатор таклифлар берган.

    08.08.2024, 17:07   Изоҳ (0)   19528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гўшт ва гуруч қимматлашиб, шакар арзонлашди: бозор нархларидаги асосий ўзгаришлар

    02.08.2024, 18:03

    Ўзбекистонда августдаги пенсия ва нафақа тўловлари бўйича маълумот берилди

    07.08.2024, 12:10

    Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти ва давлат қарзи қанча? 

    07.08.2024, 18:11

    Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди

    06.08.2024, 13:52

    Ўзбекистонда истеъмол ва автокредитлар бериш ҳажми икки бараварга камайди

    04.08.2024, 13:30

    Бепул тиббий хизмат тизимининг 3 та салбий оқибатлари 

    02.08.2024, 21:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.