Ўзбекистон президенти номидан Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/Fozilbek/photo_2024-07-16_10-06-58.jpg)
Қайд этилишича, айни дақиқаларда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постида ўнлаб юк машиналари саф тортган.
Андижон вилояти ҳокими ва қатор мутасаддилар иштирокида инсонпарварлик карвони Қирғизистон томон жўнаб кетиш арафасида”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши оқибатида кучли сел кузатилди.
- Бундан олдин 28 июнь куни Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди.
- 2 июль куни қурбонлар сони 10 кишига етган.
- Ўшанда Ўзбекистон селдан жабр кўрган Ўш вилоятига 3 июль куни инсонпарварлик ёрдами юборган эди.
Изоҳ (0)