• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Пул Иқтисодиёт

    Олти нафар халқаро инвестор International меҳмонхонасини сотиб олишга қизиқиш билдирди

    Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги International меҳмонхонаси 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилган эди. 6 нафар халқаро инвестор томонидан меҳмонхонани сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    International меҳмонхонасидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёнининг активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланган ва аризалар жорий йил 15 июлга қадар қабул қилинган. Мазкур хусусийлаштириш жараёнлари Deloitte компанияси томонидан Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида олиб борилмоқда.

    Хусусийлаштириш жараёнларининг мазкур активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи доирасида маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан, инвестиция тизерлари Deloitte халқаро алоқалари орқали салоҳиятли инвесторларга юборилиб индивидуал мулоқотга киришилган.

    Натижада, 2024 йил 15 июлга қадар дунёнинг турли мамлакатларидан, жумладан, Араб давлатлари, Шарқий Осиё ва Европа мамлакатларидан 6 нафар халқаро инвестор томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар келиб тушган. Барча аризалар, ушбу босқичда белгиланган мезонларга, хусусан:

    • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
    • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
    • Ўзбекистон Республикасининг 660-II сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига риоя этилиши;
    • Талабгор (консорсиум ҳолатида, консорсиум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек, йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмагани.

    Ўрганиш натижасида барча аризалар юқоридаги мезон талабларига мувофиқлиги аниқланди. Шунга кўра барча 6 нафар талабгорлар, “Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBО)” ларини тайёрлаш учун ушбу босқичини бўйича батафсил маълумотларни ўз ичига олган тегишли Жараён хати орқали индивидуал равишда юборилди.

    Сотув жараёнининг жорий “Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBО)” босқичи тўғрисида:

    Эндиликда, мазкур босқичга ўтган талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDА) имзоланади ва мажбуриятга эга бўлмаган тижорат таклифларини тайёрлаш учун етарли бўлган маълумотлар, жумладан, Deloitte компанияси томонидан тайёрланган актив фаолияти тўғрисидаги умумий маълумотлар сақланадиган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш имконияти яратилади.

    Deloitte компанияси томонидан меҳмонхонани сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBО) жорий йил 19 августга қадар қабул қилинади.

    Сотув жараёнининг кейинги босқичи тўғрисида:

    Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BО) қабул қилиш босқичига ўтган талабгорларга Deloitte компанияси томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар (Due-diligensе) билан танишиш, активга ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органига саволлар бериш имконияти яратилади.

    Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан келгусидаги конструктив ҳамкорликка ишонч билдиради.

    22.07.2024, 14:12   Изоҳ (0)   3104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шарқ” биноларининг шахсий қўлларга ўтиши хавфлими? Масъуллар жавоб берди

    24.01.2024, 21:51

    “Халққа давлат улуши 100 фоиз бўлган корхона акцияларини сотиб олиш имконини бермоқчимиз” — Давактив директори

    11.05.2024, 11:49

    Humo очиқ савдога қўйилади — Давактив

    14.05.2024, 12:13

    Ўзбекистонда транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун қамалганлар сони очиқланди 

    22.07.2024, 13:45

    Бу йил B2 сертификати йўқ ўқитувчилар мактабларда чет тилидан дарс бера олмайдими? Вазирлик вакили жавоби 

    22.07.2024, 13:20

    Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил қилганлар давлатга 1,2 млрд сўмдан зиёд зарар етказди 

    22.07.2024, 12:57
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    Дунё | 3 июн, 18:16

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    “Реал” “ПСЖ” футболчисини сотиб олишни режалаштирди

    Спорт | 3 июн, 18:11

    Ватанини илк марта “Дунё гўзали” танловида жаҳонга танитган соҳибжамоллар

    Лайфстайл | 3 июн, 17:59

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди (видео) 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:49

    Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда? 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:44

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.