Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги сессияда иштирок этди.

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг равнақи ва минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ҳамда бу оғир, аммо ниҳоятда гўзал ҳудудда яшаётган ҳар бир инсоннинг турмуш сифатини яхшилаш — мамлакатнинг устувор мақсадларидан бири эканлигини таъкидлади.

Президент ёрдамчиси IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги бугунги сессияда ўтган бир йил мобайнида кўплаб музокаралар олиб борилгани, аниқ дастурлар ишга туширилгани ва уларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратилганини таъкидлади.

“Boston Consulting Group компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқдик.

Қорақалпоғистонга киритилаётган сармоялар янги иш ўринлари яратиши, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг келажагини янада яхшилаши керак.

Инвесторларни ҳудудга ташриф буюриб, республиканинг улкан салоҳиятини ўз кўзлари билан кўришга ва кенг имкониятлар кўламини баҳолашга таклиф қиламан!”, деб ёзади Саида Мирзиёева.




Изоҳ (0)