Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
4 июль куни тахминан соат 19:30 ларда Чилонзор туманидаги савдо марказларининг бирида, олдиндан таниш бўлган — 2004 йилда туғилган А.О. ва 1990 йилда туғилган Ф.У. қарз масаласида тортишиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.Уларнинг жанжалига 2007 йилда туғилган Ф.О. аралашиб, бир-бирини қўл ва оёқлари билан урган.
Қайд этилишича, зудлик билан воқеа жойига етиб келган ППХ ходимлари томонидан жанжал тўхтатилган. Тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)