2016 йилда Disney компаниясининг “Моана” фильмида Мауи исмли қаҳрамонга овоз берган Дуэйн Жонсон оғир касалликка чалинган қизалоқнинг орзусини рўёбга чиқарди.
Актёр тўрт ёшли митти бемор қизнинг севимли мультфильмидаги қўшиқни куйлаб берди.
Жонсон “Make a wish” хайрия жамғармаси илтимосига кўра ушбу видеони Instagram ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида эълон қилди.
Needed to share this "rush" wish with all of you ❤️
— Dwayne Johnson (@TheRock) July 1, 2024
And in return we all can send this little 4yr old girl all the positive vibes and beautiful MANA she deserves and needs right now.
Lily is on home hospice and her wish is for me to sing "You're Welcome"
Lily Guerrero, it's my… pic.twitter.com/lgoF34v1av
Мен сизлар билан баҳам кўришим керак бўлган бир илтимоснома олдим. У “шошилинч илтимос” деб аталади. Бу эса вақт биз томонда эмаслигини англатади, — деди Дуэйн.
Жиддий касалликни бошдан ўтказаётган қизалоққа ҳозирда ҳосписда ғамхўрлик қилинмоқда. У ҳар куни “Моана”ни севиб томоша қилади. Унинг отаси хайрия фондига кичик бир мўъжиза сўраб мурожаат қилган эди.
Менга жажжи инсоннинг тилагини амалга оширишга имкон берганингиз учун катта раҳмат. Мен сен учун “You’re Welcome” қўшиғини ўзгача талқинда куйладим. Умид қиламанки, сенга ёқди. Лили, сен жуда ҳам ўзгачасан! — дея актёр қизга юзланди.
Изоҳ (0)