• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 67 ёшда: Ўзбекистон президентини кимлар табриклади?

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшни қарши олди. Президент матбуот котиби шу муносабат билан давлат раҳбарига йўлланган табрик мактубларини эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон етакчисига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келган. Мактубларда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.

    Шунингдек, президентга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

    Қуйида Шавкат Мирзиёевга йўлланган табрик мактубларидан парчалар келтирилди.

    Россия президенти Владимир Путин

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Президентлик фаолиятингиз билан юртдошларингиз ўртасида катта ҳурмат ва юксак халқаро обрў-эътиборга сазовор бўлдингиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, жаҳон майдонида ўз мавқейини мустаҳкамлади.

    Давлатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, барча йўналишларда самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангиз беқиёсдир.

    Сизга чин дилдан мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман”.

    Хитой раиси Си Цзиньпин

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман ва Сиз билан мустаҳкам дўстлигимизни қадрлайман. Сиз билан биргаликда барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва Хитой—Ўзбекистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларга тайёрман. Ишончим комил, Сизнинг раҳбарлигингизда ‘Ўзбекистон — 2030’ стратегиясида белгиланган барча мақсадлар, албатта, ўз вақтида амалга оширилади”.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Сизнинг бунёдкорона сиёсатингиз ва оқилона раҳбарлигингиз туфайли бугун Сиз халқингизнинг умумэътироф этилган етакчиси бўлиб, халқаро ҳамжамиятда ҳақли равишда катта обрў-эътиборга эгасиз.

    Ишончим комил, Сизнинг стратегик йўлингизга қатъий амал қилиб, муҳим ташаббус ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириб, қардош ўзбек халқи фаровон Янги Ўзбекистонни барпо этишда Сиз қўйган юксак мақсадларга эришади”.

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Сиз билан самимий ва ишончли шахсий муносабатларимиз бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш омили бўлиб қолади.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ривожлантириш масалаларига шахсан эътиборингизни юксак қадрлайман.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизнинг тимсолингизда ҳамфикр, садоқатли ва яқин дўстимни топганимдан жуда хурсандман”.

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Таваллуд кунингиз муносабати билан энг самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни қабул қилишингизни сўрайман. Сизнинг Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимидаги самарали фаолиятингиз ва Ўзбекистон халқига фидокорона хизматингиз мамлакатингизда ҳам, унинг ташқарисида ҳам муносиб обрў-эътибор ва ҳурматга сазовор бўлди.

    Биз Сизнинг узоқни кўзлаган раҳбарлигингизда қардош Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва халқаро майдондаги нуфузини изчил мустаҳкамлаш йўлидаги кенг кўламли ютуқларидан чин дилдан мамнунмиз”.

    Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов

    “Биз мамлакатларимиз ўртасидаги вақт синовидан ўтган сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни бундан буён ҳам кенгайтириш ниятидамиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Туркманистон-Ўзбекистон давлатлараро муносабатлари ва стратегик шериклиги бундан буён ҳам қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб боришига қатъий ишонамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, оилавий фаровонлик ва давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва равнақ тилайман”.

    Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Таваллуд кунингиз муносабати билан самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.

    Сизнинг қардош Ўзбекистон Республикаси равнақи ва халқ фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз ва тинимсиз меҳнатингиз ҳақиқий ватанпарварлик ва ўз Ватанига фидокорона хизмат қилишнинг ёрқин намунасидир.

    Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга шахсан эътиборингизни алоҳида қайд этмоқчиман. Самимий дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссангиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман”.

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Қадрли Шавкат Миромонович, азиз оғам! Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбимдан табриклаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, муваффақиятлар ва қардош Ўзбекистон давлати ва халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятингизда туганмас куч-ғайрат тилайман.

    Муҳтарам Шавкат Миромонович, мен шахсий муносабатларимизни, дўстлигимизни, бир-биримизга бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни ҳамиша қадрлайман, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган биргаликдаги ишларимиздан, доимий алоқаларимиздан мамнунман.

    Ушбу қутлуғ айёмда Сизни яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман”.

    Беларусь президенти Александр Лукашенко

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга ва яқинларингизга тинчлик-осойишталик, оилангиз ва дўстларингиз Сизга таянч бўлишини, хизматига бутун умрингизни бағишлаган Ўзбекистонга эса фаровонлик ва равнақ тилайман. Сизни меҳмондўст Беларусь заминида қутлашдан мамнун бўламан”.

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент жаноблари, қадрли биродарим! Таваллуд кунингиз билан чин қалбимдан муборакбод этиб, Сиз Жаноби Олийларига яқинларингиз билан биргаликда сиҳат-саломатлик ва осойишталикка тўла узоқ умр тилайман.

    Муштарак тарихимиз ва чуқур илдиз отган ришталаримиздан куч олувчи муносабатларимиз Сиз Жаноби Олийларининг улкан ҳиссаси туфайли икки ва кўп томонлама шаклларда, жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳам жадал ривожланаётгани бизга чексиз қувонч бағишлайди.

    Ўтган ой Сиз билан биргаликда ўтказган Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг III йиғилиши асносида юртимизга амалга оширган ташрифингиздан бағоят мамнун бўлдим. Дўстлик ва биродарликка таянган яқин муносабатларимиз келгусида ҳам барқарор равишда мустаҳкамланишда давом этишига бўлган ишончимни яна бир бора таъкидлашни истардим”.

    Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Мен рафиқам билан бирга Сизнинг гўзал мамлакатингизга – улуғвор тоғлар ва зилол сувли дарёлар юртига давлат ташрифини амалга оширганимдан, Сиз президент жаноби олийлари ва Зироатхон Мирзиёева жаноби олиялари билан самимий мулоқотдан ғоят мамнунман, бу икки мамлакат ўртасидаги тарихий, анъанавий ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

    Муҳтарам Президент жаноблари, Сиз ва рафиқангизни бой тарихимиз, бетакрор маданиятимиз ва кўчманчи халқимиз бешиги бўлган гўзал юртимизга ўзингизга қулай вақтда давлат ташрифи билан келишга яна бир бор таклиф этишдан ғоят мамнунман”.

    Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ўтган ойда амалга оширган давлат ташрифим туфайли Сиз билан биргаликда дўстлигимизни мустаҳкамлаганимиз, шунингдек, Корея Республикасининг Марказий Осиёдаги ягона алоҳида стратегик шериги бўлган Ўзбекистон Республикаси билан стратегик муносабатларни чуқурлаштирганимиздан бағоят мамнунман.

    Бундан буён ҳам Корея-Ўзбекистон муносабатлари ривожланиб, келажакка йўналтирилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада кенгайишига Сиз доимий эътибор қаратасиз ва қўллаб-қувватлайсиз, деб умид қиламан.

    Сизга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон Республикасига эса абадий фаровонлик тилайман”.

    Шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Сзин Лисюн ҳам табрик мактублари йўллади. Ўзбекистон президенти таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келиши давом этмоқда.

    Шавкат Мирзиёев ҳақида

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. 

    У 2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланиб, 2016 йилга қадар фаолият юритган. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон президенти этиб сайланган. 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида 80,1 фоиз овоз билан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган. “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

    24.07.2024, 17:10   Изоҳ (0)   15901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда 53 нафар масъул 180 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди 

    24.07.2024, 16:35

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    24.07.2024, 16:17

    Ўзбекистонда ярим йилда ажрашган оилалар сони очиқланди 

    24.07.2024, 16:00

    Фарғонадаги корхона 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

    24.07.2024, 15:50

    Сурхондарёда хонадонлардан бирига бўри келиб қолгани юзасидан изоҳ берилди 

    24.07.2024, 15:40

    Ўзбекистонда ишдаги бахтсиз ҳодисалардан ярим йилда 100 дан ортиқ ходим вафот этди 

    24.07.2024, 15:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42

    Instagram: Актриса Муборак Ашурбоева ҳозир қандай кўринишда? Муниса Ризаева мухлисининг орзусини амалга оширди, Шаҳло Аҳмедовага саҳнада гул отишди 

    Шоу-бизнес | 25 май, 22:35

    Медведев деярли бутун Украинани қамраб олган буфер зонани кўрсатди (видео)

    Дунё | 25 май, 22:17

    Суперлига. “Пахтaкор” сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 22:15

    Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

    Дунё | 25 май, 21:16

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.