• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    YouTube’даги Daryo Lifestyle каналида ўзбек хонандалари ичида биринчи марта Италиянинг энг машҳур “Ла скала” театри билан икки йиллик шартнома имзолаган профессионал хонанда Ақлбек Пиязов билан суҳбат ташкил қилинди. Хонанда акаси сабаб операга меҳри уйғонгани, халқаро танловлардаги иштироки ва машҳур театр билан шартнома имзолаш жараёнлари ҳақида гапирди.

    — Бир оиланинг икки вакили операга меҳр қўйишининг сабаби нимада?

    — Катта бобом Зийнел Пиязов драматик актёр бўлса-да, овози ниҳоятда жарангдор ва салобатли бўлган. У халқ артисти даражасига эришиб, ҳамиша бош ролларни ижро этган. Дадам ҳам театрнинг хор жамоасида фаолият юритган. Кейинчалик дўмбира билан миллий қўшиқларни ҳам ижро этган. Оиламизда санъаткорлар жуда кўп, аммо акамгача уларнинг ҳеч бири опера йўналишида ижод қилмаган.

    Foto: Aqlbek Piyazovning shaxsiy arxividan
    Фото: Ақлбек Пиязовнинг шахсий архивидан

    Аввалига миллий эстрада хонандаси бўлишни ният қилгандим. Аммо овозимни эшитиб кўрган устозлар айнан акамдек опера йўналишида ижод қилишимни маслаҳат беришди. Кейинчалик бунга ўзим ҳам қизиқиб кетдим. Ҳозир ҳаётимни операсиз тасаввур қилолмайман.

    — Опера хонандаси бўлишнинг машаққати нимада?

    Foto: Aqlbek Piyazovning shaxsiy arxividan
    Фото: Ақлбек Пиязовнинг шахсий архивидан

    — Бошқа хонандалар куйлаш жараёнида импровизация қилиши мумкин. Аммо 150 талик оркестр ҳам композитор яратган мусиқий асарни чалади. Опера хонандаси ҳам белгиланган меъёрлардан чиқмаган ҳолда уни ижро этиши керак. Италян тилини билиши, ноталарни мукаммал ўрганиш ва асарни тўлиқ ёдлаган бўлиши керак. Масалан, биргина Жузеппе Вердининг “Риголетто” операсини оладиган бўлсак, унда қанча персонаж иштирок этадиган бўлса, опера хонандаси уларнинг ҳар бирини яхши билиши шарт.

    Бундан ташқари, операни ижро этиш хонандадан катта куч ва доимий режимга эътибор беришни талаб этади.

    — Кўплаб халқаро танловларда иштирок этгансиз. Уларда иштирокчилар қандай рағбатлантирилади?

    Foto: Aqlbek Piyazovning shaxsiy arxividan
    Фото: Ақлбек Пиязовнинг шахсий архивидан

    — Опера хонандалари ўртасида жуда кўп танловлар ўтказилади. Энг яхши томони, уларнинг кўпчилигида ёш чегараланмайди. Ғолибларга яхшигина гонорар берилгани учун ҳам ҳамиша қизиқиш юқори бўлади. Танловларда иштирок этиб олган энг кўп гонорарим 20 минг АҚШ доллари бўлган. Энг ками эса 5 минг АҚШ доллари. Опера хонандаси йилига иккита танловда ғолиб бўлса ҳам яхшигина даромад топади. Қувонарлиси, бундай танловлар Ўзбекистонда ҳам ташкил этиляпти.

    — Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрига ишга кирганингизга кўп вақт бўлгани йўқ. Билишимча, у ерга ҳам узоқ вақт стажёр бўлиб ишлаган экансиз.

    Foto: Aqlbek Piyazovning shaxsiy arxividan
    Фото: Ақлбек Пиязовнинг шахсий архивидан

    — Ўзбекистон давлат консерваториясининг бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлагандан кейин ҳам ўзимни театрга ишлашга лойиқ деб билмадим. Шу боис Италияда ўқишни давом эттиришга қарор қилдим. Чунки халқаро танловларда иштирок этганимда кўпчилик устозлар менга Италияда ўқишни маслаҳат беришганди. Икки йил давомида таҳсил олдим, аммо осон кечгани йўқ. У пайтда италян тилини яхши билмасдим, бунинг устига оилам ва икки фарзандим бор эди. Аммо сабр билан билимимни мустаҳкамлаб, ўқишни битирдим. Ўзбек опера ва балет театрида куйлашни бошлаганимда кутилмаганда Италиянинг “Ла скала” театри билан икки йиллик шартнома имзоладим. Акам ҳам бу театрда саҳнасида куйлаган, аммо шартнома асосида ишлаш бахти насиб этмаганди. “Ёшим катта бўлиб қолгани учун ишга олишмаганди”, деб афсусланарди. Бу бахт менга насиб этганидан хурсандман, дейди Ақлбек Пиязов.

    Foto: Aqlbek Piyazovning shaxsiy arxividan
    Фото: Ақлбек Пиязовнинг шахсий архивидан
     

    Опера хонандаси билан бўлган суҳбатни YouTube’даги Daryo Lifestyle каналида томоша қилишингиз мумкин.

    30 июн, 22:45   Изоҳ (0)   3694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Женисбек Пиязов#опера

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Эрон АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш шартини айтди

    Дунё | 1 июл, 19:30

    “Ўрикзор” бозорида “свет” ўчирилиб, одамлар киритилмаётгани юзасидан изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:20

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    Кино | 1 июл, 19:10

    Палов пишириш қанчага тушади? Ўзбекистондаги энг арзон ва қиммат ҳудудлар

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:47

    Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмоқда

    Дунё | 1 июл, 18:35

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 18:20

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб, ҳаётга қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.