Украина 3 000 километр масофагача уча оладиган “Фламинго” ракетасини ишлаб чиқмоқда. Ҳозирда ишлаб чиқариш қуввати кунига биттани ташкил этади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Журналистлар ишлаб чиқариш заводидан олинган видеони эълон қилди. Ишчиларнинг айтишича, ракетанинг дастлабки намунаси заводдаги бўяш хатоси сабаб пушти рангда чиққан ва натижада унга қуш номи — “Фламинго” берилган. Завод ходимлари рок-мусиқа остида 3 000 километрга мўлжалланган ракеталар ва 1 600 километрга мўлжалланган дронларни йиғмоқда.
Украина ракетасининг аниқлиги 14 метрни ташкил этади. Завод ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, кунига 7 тага етказмоқчи Бундай кўрсаткичга 2025 йил октябрида эришилиши мумкин. Ракеталар яқин вақт ичида Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводлари ва ўқ-дори омборларига қарши қўлланади.
Fire Point кампанияси 2022 йилдан бошлаб қурол ишлаб чиқаришга эътибор қаратган. 2023 йилда завод кунига 30 дона ФП-1 дронини ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 100 тага етган. Ҳар бир ФП-1 дронининг нархи 55 минг долларни ташкил этади.
60 килограмм оғирликдаги портловчи юк билан ФП-1 Россия ҳудудидаги зарбаларнинг 60 фоизи, жумладан, нефтни қайта ишлаш заводлари ва қурол-яроғ омборларига берилган зарбалар учун жавобгардир, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)