Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров UFC’нинг ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз серия қайд этиб, чемпионликни қўлга киритган 31 ёшли Ҳамзат Чимаевни жанубий африкалик Дрикус дю Плесси устидан қозонган ғалабаси муносабати билан Maybach автомобили билан мукофотлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

UFC 319 турнирининг марказий жанги 17 август куни, якшанба тонгида АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтди. Ўрта вазн тоифасидаги (-84 кг) чемпионлик камари учун кечган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамлар қарори билан Ҳамзат Чимаев ғалаба қозонди. У амалдаги чемпион дю Плессидан камарни тортиб олди.
Мен Ҳамзат Чимаевнинг ғалабасига юз фоиз ишончим комил эди. Ҳатто бунга шубҳа ҳам қилмаганман, — деди Қодиров журналистларга.

Шундан кейин спортчи Чеченистонга борди ва аэропортда Қодиров томонидан берилган Mercedes-Maybach GLS 600 русумли автомобилни қабул қилиб олди.
Шу тариқа, Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпионликни қўлга киритган 16-жангчига айланди. Ҳамзат профессионал фаолиятидаги 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритган бўлса, Дю Плесси эса ҳозирги кунга қадар 26 та жанг ўтказиб, 23 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган.
Изоҳ (0)