Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 2025 йил 1 сентябрь, душанба куни дам олади.

Меҳнат кодексига кўра, 1 сентябрь — Мустақиллик куни ишланмайдиган байрам кунлари қаторига киритилган. Шундай қилиб:
- 5 кунлик ишловчилар кетма-кет уч кун — 30, 31 август ва 1 сентябрь дам олади.
- 6 кунлик ишловчилар кетма-кет икки кун — 31 август ва 1 сентябрь дам олади.
Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари президентнинг фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин. Бироқ доимги анъанадан чекинган ҳолда 2025 йил учун қўшимча дам олиш кунлари бериш ҳақида фармон эълон қилинмади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025 йил учун иш вақтининг давомийлиги тақвимига кўра, бу куни қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.
2024 йилда ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 4 кун дам олганди. 1 сентябрь 2024 йилда якшанба дам олиш кунига тўғри келгани сабабли бу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилган ва 3 сентябрь барча учун қўшимча дам олиш куни бўлганди.
Изоҳ (0)