4,1 миллиард сўм билан сотувга қўйилган “Темирчи” олтин кони аукционда 67 миллиард 780 миллион 777 минг сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳафта давомида вилоятдаги яна икки кон сотилди.

18 август куни E-auksion платформасида “Темирчи” олтин кони сотилган бўлса, икки кундан кейин, 20 август куни эрталаб “Пирали” олтин кони ҳам сотувга чиқарилган ва ким ошди савдоси 23 соат 29 дақиқа давом этди. 461 та таклифдан сўнг 99,09 млрд сўм ёки бошланғич баҳодан 24 баравар кўп таклиф қилган 111 НБК ғолиб деб топилди.
Мазкур номдаги корхона, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, 2024 йил май ойида Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган ва рангли металл рудаларини қазиб олиш билан шуғулланади. Корхонанинг устав капитали 1,005 млрд сўм.

Бундан ташқари, 19 август куни “Терекли” участкасида геологик ўрганиш ҳуқуқи учун ўтказилган савдолар якунланди. 65 гектар майдонни ташкил этувчи “Терекли” участкаси Оҳангарон тумани Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ундаги олтин захиралари 2 тонна деб баҳоланмоқда.
Бошланғич нарх 4 млрд 120 млн 412 минг сўм этиб белгиланган эди. Деярли 12 соат давом этган аукционда 377 та таклиф келиб тушган. Кон 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди. Бу эса бошланғич қийматдан қарийб 20 баробар қиммат.
“Қумтор” конида 261 тонна олтин захираси борлиги тўғрисида хабар қилинганди. Конда аввалига олтин захираси тахминан 127 тонна эди, 2024 йил ва ундан олдин ўтказилган геология-қидирув ишлари натижасида 147,5 тонна олтин захирага қўшилди.
Изоҳ (0)