• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистон ядровий қурол ташишга қодир ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

    Ҳиндистон 5 минг километрдан ортиқ масофага учувчи ва ядровий жанговар каллакларни ташишга қодир “Агни-5” баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги 20 август куни ушбу мавзу юзасидан расмий баёнот берган. Маълум қилинишича, синов Одиша штатида ўтказилган бўлиб, ракета барча техник ва операцион талабларга тўлиқ жавоб берган. “Агни-5” ракетасининг учиш масофаси 5 000 километрдан ортиқ бўлиб, бу орқали Ҳиндистон ўзининг асосий геосиёсий рақиблари — Хитой ва Покистон ҳудудларига осон етиб бора олади.

    Ракета синови Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг сўнгги йилларда илк бор Хитойга ташриф буюришга тайёрланаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда. Ушбу ташриф Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида август охирида Хитойнинг Тянсзин шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Хитой ташқи ишлар вазири Ван И июль ойида Нью Деҳлига ташриф буюрганди. Шунингдек, аввалроқ Моди ва Си Цзиньпин 2024 йил октябрь ойида Россияда бўлиб ўтган BRICS саммитида норасмий учрашув ўтказганди. Ушбу ижобий силжишлар орасида икки давлат орасида 2020 йилда COVID пандемияси сабаб бекор қилинган тўғридан тўғри тижорий авиақатновларнинг қайта тикланиши, ҳинд сайёҳларига Тибетдаги зиёрат жойлари очилиши ва турист визаларининг қайта берилиши бор.

    “Ҳиндистон ва Хитой ўртасида барқарор, олдиндан айтиб бўладиган ва конструктив муносабатлар нафақат минтақавий, балки глобал тинчлик ва фаровонлик учун ҳам муҳим”, деди Моди Хитой ТИВ билан учрашувдан сўнг.

    Ядро қуролланиш пойгаси: Ҳиндистон ортда қолмоқда

    Швециянинг SIPRI институтига кўра, бугунги кунга келиб Хитойда тахминан 600 та, Ҳиндистонда эса 180 та ядро каллаги мавжуд. Мутахассислар Деҳли ҳарбий қудратда Пекиндан ортда қолаётганини ва айнан шу сабабли бу каби қурол синовлари фаол олиб борилаётганини таъкидламоқда.

    АҚШ билан муносабатларда таранглик

    Ҳиндистоннинг Россиядан нефть харид қилаётгани Вашингтон билан муносабатларда кескинлик келтириб чиқармоқда. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп Деҳлидан келадиган маҳсулотларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилган эди. Таҳлилчиларга кўра, АҚШнинг бу каби иқтисодий сиёсати Хитойга қарши геосиёсий иттифоқдош сифатида кўрилаётган Ҳиндистонни Хитойга яқинлаштириши мумкин.

    Foto: CTV News
    Фото: CTV News

    Покистон билан кескинлик ва ШҲТдаги муҳим учрашувлар

    “Агни-5” ракетаси Ҳиндистоннинг ядро қуролига эга бошқа қўшниси — Покистонга қарши мудофаа стратегиясининг ҳам муҳим қисми саналади. Икки давлат ўртасида 2025 йил баҳорида сўнгги ўн йилликдаги энг кескин ҳарбий тўқнашувлардан бири содир бўлган, яъни икки томон бир-бирининг ҳудудига ракеталар билан зарба берган.

    ШҲТ саммитида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Покистон сўнгги йилларда Хитой билан алоқаларни кескин мустаҳкамлаб, Си Цзиньпиннинг “Бир макон — бир йўл” ташаббусининг фаол иштирокчисига айланган. SIPRI маълумотларига кўра, Покистон қурол импортининг 81 фоизи Хитойдан амалга оширилмоқда.

    21 август, 17:30   Изоҳ (0)   745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳиндистон#ядро қуроли#ракета#синовдан ўтказди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижоннинг икки тумани “Ташаббусли бюджет”да овоз бермайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўзбекистон | 22 август, 00:07

    Хитой ва америкалик олимлар биноларни совитадиган цемент ишлаб чиқди

    Дунё | 21 август, 23:50

    Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони очиқланди

    Ўзбекистон | 21 август, 23:40

    Дания китобхонликни ривожлантириш учун китобларга қўйилган 25 фоизлик солиқни бекор қилади

    Дунё | 21 август, 23:30

    Етти ойлик инфляция даражаси 4 фоизни ташкил этди — Статқўм

    Иқтисодиёт | 21 август, 23:20

    DeepSeek сунъий интеллекти янгиланган моделини тақдим этди

    Дунё | 21 август, 23:10

    АҚШда механик 10 йил олдин йўқолган ҳамённи капот остидан топиб, эгасига қайтарди

    Дунё | 21 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.