• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа Шоу-бизнес

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Бутун дунё бўйлаб мухлисларнинг қалбини забт этишга муваффақ бўлган ноодатий хонанда Мадонна жорий йил 16 август куни 66 ёшни қарши олди. У ажойиб вокал қобилиятига эга бўлган тарихдаги энг машҳур қўшиқчилардан бирига айланди. Хонанда ўз олдига муваффақиятга эришишни болалигиданоқ мақсад қилиб қўйди ва йўлидаги ҳар қандай тўсиқларга эътибор бермасдан, тизимли равишда ҳаракат қилди.

    Ички зиддиятларга қарши кураш

    Мадонна (онасининг қўлида) ота-онаси ва катта акалари билан
    Фото: www.puroshow.com

    Беш ёшида Мадонна онасидан айрилади — Мадонна Луиз Чикконе олтинчи фарзанди туғилгандан кўп ўтмай кўкрак саратонидан вафот этади. Хонанданинг сўзларига кўра, ўша пайтда у ўзини жаннатдан ҳайдалгандек ҳис қилган. Худдики у ёмон иш қилган-у, шунинг учун ундан энг қадрли инсони тортиб олинганди. Болаликдаги ёлғизлик ва ташландиқлик ҳисси уни кўп йиллар давомида таъқиб қилади. Ўшанда унинг ёнида фақат отаси бор эди — жажжи Мадонна отасининг айрилиқ азобини қандай юмшатишга ҳаракат қилганини эслайди. У дунёда унинг ҳис-туйғулари ҳақида қайғурадиган ягона одам эди. Икки йилдан кейин отаси яна уйланганида, қиз отасини янги хотинидан қизғанмайди. Қайтага унга ёрдам бера бошлайди. Отаси ҳар доим унинг истакларини қадрлаган, у қизига қандай миннатдорлик билдиришни билар эди.

    Мадонна болалигида
    Фото: www.puroshow.com

    Бошқа томондан, Мадонна болалигиданоқ ҳар доим отасининг кўнглини олишга ҳаракат қилган: Мадоннанинг ўзи 66 ёшда, отаси эса 92 ёш бўлса ҳам ҳалигача шундай. Хонанда отасини хафа қилишни хоҳламайди, шунинг учун ҳатто болалигида ҳам қийинчиликлари ҳақида гапирмаган. Тасаввур қилиш қийин, лекин болалигида Хонанданинг тенгдошлари уни унчалик яхши кўришмаган. Ўрта мактабга ўтганида эса бутунлай яккаланиб қолади, у умумэътироф этилган стандартлардан жуда фарқ қиларди. Ташқи кўринишидан миллионлаб қизларга ўхшарди, лекин ички дунёси билан улардан фарқланиб турарди.

    Мадонна болалигида
    Фото: www.puroshow.com

    Тенгдошлари уни уриб-калтаклашади, ҳақорат қилишади, устидан кулишади. Аммо у тенгдошларига юқоридан қарарди ва Густав Малер мусиқаси нақадар гўзал эканлигини билмаган одамлар қанчалик аҳамиятсиз деб ўйларди. Яхшиямки, ҳеч ким Мадоннанинг руҳини синдира олмайди ва тез орада унинг ҳаётига рақс санъати кириб келади. Бўлажак юлдуз рақсга боши билан шўнғийди ва бошқача бўлиш кераклиги ҳақида ўйлашни тўхтатади. Отаси ҳеч қачон унинг ўзини кўрсатишига тўсқинлик қилмаган, қизи хоҳламаган нарсаларга аралашмасликка ҳаракат қилган. У қизини борича яхши кўрарди.

    Машҳурлик чўққиси сари

    Фото: www.puroshow.com

    Мактабни тугатгандан сўнг, Мадонна Мичиган университетида балет бўйича таҳсил олади, лекин у минглаб раққосалардан бири бўлишни хоҳламаслигини тушунади. Ҳаммасини ташлаб, карьера қилиш умидида Нью Йоркка кетади. Аммо отаси қизини шифокор ёки адвокат сифатида кўришни хоҳларди. Шу сабабдан ҳам у барча қийинчиликларини отасига билдирмайди, ҳеч қачон нолимайди. Муваффақиятли карьерага эришгач, отаси билан муносабатларда юзага келган муаммоларни юмшатишга умид қилади.

    Нью Йоркдаги биринчи йилларда Мадонна жуда муҳтожликда кун кечиради, ҳар қандай жойда ишлаб кўради: у санъат студиясида моделлик қилади ва ҳатто дўконда ширинликлар сотади.

    Фото: www.puroshow.com

    Унинг 1982 йилда чиққан “Everybody” номли биринчи сингли танқидчилар эътиборига тушмайди, аммо Қўшма Штатларда ҳит бўлади. Бир йил ичида унинг “Holiday” қўшиғи Америка, Австралия ва Буюк Британиядаги мусиқий чартларга киради. Бу унинг машҳурлик сари биринчи қадами эди. Кейинчалик “Like” ва “Virgin” қўшиқлари Мадоннани Америка ҳит-парадининг биринчи қаторига кўтаради. Улар Мадонна феномени ҳақида гапира бошлашади.

    Foto: Stacker
    Фото: Stacker

    Унинг ўзи ҳам ажойиб вокал қобилиятига эга эмаслигини бир неча бор айтади. У болалигида отасидан олган маслаҳатини умрининг охиригача ёдида сақлайди: агар ҳеч нарсага чалғимасдан, тўрт кун кетма-кет битта нарсани қилсанг, максимал натижага эришасан. Тўғри, муваффақиятга эришиш учун унга тўрт кундан кўпроқ вақт керак бўлди, лекин у доимо бу тамойилга амал қилади. Унинг иштирокидаги “Сюзан” фильми чиққанида, ҳатто у билан суратга олиш майдончасида ишлаган тажрибали актёрлар ҳам Мадоннанинг қобилиятидан ҳайратда қолишган. У ҳолдан тойганига қарамай, бирор саҳна ўхшамаса, уни қайта-қайта такрорларди.

    Фото: www.puroshow.com

    Хонанда бирин-кетин бир-бирига ўхшамайдиган ҳит альбомлар чиқаради, у ҳар доим янги нарсаларни қидирарди. У ўрганишдан қўрқмасди ва агар бирор нарсани тушунмаса, доим мутахассисларга мурожаат қиларди. Бошқа машҳурлар спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар ёрдамида дам олаётганда, у спорт залида машқ қилади, ёга билан шуғулланади ва ноқонуний моддаларнинг яқинига ҳам йўламайди. Мадонна ўз қобилиятининг чегарасигача ишлайди ва унинг турмуш тарзи ишдан фарқли ўлароқ тинч ва осойишта эди.

    Foto: Rockarchive.com
    Фото: Rockarchive.com

    У ичмасди, чекмасди, ҳашаматли зиёфатлар уюштирмасди ва бундан фахрланарди. Мадонна ҳеч қандай қарамликка тоқат қилмайди, бунга у телевизорни ҳам қўшади. Бугунги кунда ҳам у телевизорни тасаввурни чеклаш деб билади, шунинг учун у болаларига экран қаршисида кўп ўтиришга рухсат бермайди, гарчи у буни бутунлай тақиқламаган бўлса ҳам.

    Ҳаётдаги энг устувор нарса

    Foto: Medium
    Фото: Медиум

    Мадонна — поп мусиқа соҳасининг ёрқин юлдузи. Хонанданинг сўзларига кўра, унинг барча инжиқликлари ва ғайриоддий жанжаллари шунчаки ўзини намоён қилишга уриниш бўлган. У миллионларнинг кумири, машҳур хонанда ва эркин аёл тимсолига айланган эди, аммо юрагининг туб-тубида бир вақтлар болалигида бўлгани каби яна жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқ бор эди.

    Foto: Glitter magazine
    Фото: Glitter Magazine

    Мадонна доимо босим остида эди, у ўзининг шон-шуҳратига ҳақиқатан ҳам ишонмасди, унинг қулоғидан ушлаб, танланганлар жамияти эшигидан олиб кетишларидан қўрқарди. Ҳар сафар қандайдир арзимас нарсалар туфайли жанжал уюштирганда хоҳиш-истаклари қондирилса, енгил тортарди. Кейин у бирдан машҳурликдан чарчади, шунчаки яшашни ва энг оддий нарсалардан завқланишни бошлади.

    Мадонна отаси билан
    Фото: www.puroshow.com

    Ўшанда хонанда ўзи учун хулоса чиқарди: ҳеч кимни безовта қилмайди, ҳеч кимни қораламайди, ўз муаммолари учун бошқаларни айбламайди, узр сўрамайди ҳам. Кўп йиллар давомида у ушбу қонунга мувофиқ яшаб келмоқда. У бошқаларга ва ўзига ҳар нарсани исботлашни тўхтатди, маълум бир уйғунликка эришди ва жамоатчилик фикридан қатъи назар, бахтли бўлишни ўрганди.

    Foto: ABC News
    Фото: ABC News

    2023 йил июнь ойи охирида гастрол сафарига ҳозирлик кўраётган Мадонна бактериал инфекция туфайли келиб чиққан септик шок билан реанимацияга тушганида яқинлари ва кўплаб мухлисларини жиддий қўрқитди. Бир неча кун давомида қўшиқчи ҳаёт ва ўлим ёқасида эди — оиласи энг ёмон оқибатларга ҳам тайёр турганди. Аммо Мадонна тузалиб кетгач, соғлиғига эътиборли бўла бошлади.

    Foto: Daily Mail
    Фото: Daily Mail

    У жаҳон гастролларига тайёргарликни давом эттирди, аммо энди овқатланиш ва спорт мутахассисларининг маслаҳатларига кўпроқ аҳамият бера бошлади. У ногиронлар аравачасида саҳнага чиқишига тўғри келса ҳам, юбилей гастролларини амалга ошириш ниятида.

    16 август, 23:26   Изоҳ (0)   1265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.