• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Илм-фан Саломатлик

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Руҳий қашшоқлик бу инсон ўзини имкониятлар, ресурслар ва ютуқлар борасида онгсиз равишда чекловчи тафаккур тури ҳисобланади. Бу шунчаки ўзига ишонмаслик эмас, балки инсоннинг ўсишига, ривожланишига тўсқинлик қиладиган, онгида чуқур илдиз отган нотўғри тушунчалардир. Бундай ҳолат ҳаётнинг турли жабҳаларида — молиявий, касбий ёки шахсий соҳаларда намоён бўлиши мумкин. Бу атама ҳақида Россиялик психолог Виктория Силка батафсил тушунтирди.

    Фото: Фильмдан кадр

    Руҳий қашшоқликнинг белгилари:

    🔹 Етишмовчилик ҳақида фикрлар — доим нимадир етишмаётгандек ҳис қилиш: бундай одамлар ҳар доим ўз олдига қўйган мақсадига эриша олмаслик учун сабаб топади.

    🔹 Ўзини бошқалар билан солиштириш — бошқа инсонларнинг ютуқларини таҳлил қилиш ва ўзини паст кўриш. Бу одамлар кўпинча фақат бошқаларнинг муваффақиятига қараб яшайди, ўзининг эришган нарсаларини унутади.

    🔹 Муваффақиятдан қўрқиш — комфорт зонадан  чиқишга нисбатан ички қўрқув. Улар баъзида ўзининг ютуқларини ўзи бузади, чунки ўзгаришлардан қўрқади.

    🔹 Ўзини қурбон қилиш — доим бошқаларнинг манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиш одати. Бундай одамлар ўз истаклари ва эҳтиёжлари учун ўзини айбдор ҳис қилади.

    🔹 Эришган нарсаларни қадрламаслик — ўзининг ютуқ ва иқтидорларини тан олишни билмаслик. Бундай одамлар муваффақиятларини бахт ёки тасодиф деб ҳисоблаб, ўзини заифлаштиради.

    Руҳий қашшоқликнинг хавфи нимада?

    Психологик қотиб қолиш — руҳий қашшоқликнинг биринчи ва энг аниқ белгисидир. Инсон бир жойда тўхтаб қолади, мотивациясини йўқотади ва аста-секин ёмонлашади. Ривожланиш умуман бўлмайди.

    Фото:Фильмдан кадр

    Доимий ўзини бошқалар билан солиштириш оқибатида ижтимоий изоляция юзага келади. Инсон ўзининг “камчиликларини” кўрсатишдан қўрқиб, мулоқотдан қочишни бошлайди. Бу эса ёпиқ айлана ҳосил қилади: мулоқот қанча камайса, изоляция ҳисси шунча кучаяди.

    Молиявий қийинчиликлар — одамнинг ўз имкониятларига ишонмаслиги ва ўзини чеклаши натижасидир. Инсон моддий ҳолатини яхшилаш имкониятига ишонмайди, бу эса доимий молиявий муаммоларга олиб келади.

    Оилавий қарашлар руҳий қашшоқликнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди. “Пул ёмон”, “бойларнинг ҳаммаси ёмон”, “олий маълумот муваффақиятни кафолатламайди” каби иборалар болаликдан онг остига сингдирилади. Бу қарашлар авлоддан-авлодга ўтиши мумкин. Ижтимоий муҳит эса бу қарашларни кучайтиради. Агар сизнинг атрофингизда шундай фикрловчи одамлар кўп бўлса, бу доирадан чиқиш қийинлашади. Муҳит умумий эътиқод, қадрият, фикрлаш тарзини ва хулқ-атворни шакллантиради.

    Шахсий муваффақиятсизликлар эса салбий ишончларни мустаҳкамлайди. Бир муваффақиятсизлик кўплаб имкониятларни бекор қилиши мумкин. Муҳими шундаки, муваффақиятсизликлар мақсадга эришиш йўлида оддий қисм ҳисобланади.

    Руҳий қашшоқликдан қандай қутулиш мумкин?

    • Ишончни ўзгартириш — руҳий қашшоқликдан қутулишнинг биринчи қадами. Ўзини чекловчи қарашларни аниқлаб, уларни қайта кўриб чиқиш керак. Сўзларингиз ва фикрларингизни таҳлил қилинг. Салбий қарашларни ижобийлари билан алмаштиринг. Зарур бўлса, психологга мурожаат қилинг.

    • Мақсад қўйиш — янги келажак тасаввурини яратишга ёрдам беради. Аниқ, ўлчаб бўладиган ва эришиш мумкин бўлган мақсадларни белгиланг. Мақсадлар реал бўлиши ва вақт билан чекланган бўлиши лозим.

    • Ўхшаш фикрли дўстлар муҳити мотивацияни қўллаб-қувватлайди.

    • Фикр юритиш ўрнига ҳаракат қилиш — руҳий қашшоқликни енгишнинг асосий тамойили. Ҳатто кичик қадамлар ҳам доимий таҳлилдан кўра самаралироқ.

    • Ютуқлар кундалигини юритиш — жуда фойдали. Ҳатто кичик ютуқларни ҳам ёзиб боринг.

    • Ўқиш ва ривожланиш — муваффақият калити. Касбий адабиётларни ўқинг. Курсларга қатнашинг. Янги ҳоббиларга уриниб кўринг. Турли кўникмаларни ривожлантиринг.

    • Молиявий саводхонлик пулга бўлган қўрқувни енгишга ёрдам беради. Инвестиция, молия бошқаруви, даромадни ошириш, тежаш ва жамғариш асосларини ўрганинг.

    • Руҳий қашшоқликдан қутулиш — сабр ва матонат талаб қиладиган узоқ жараён. Аммо натижа бунга арзийди: фикрлаш эркинлиги янги имкониятлар эшигини очади ва ҳақиқий салоҳиятга эришишга ёрдам беради.

    Эслатма: Сизнинг фикрларингиз бу ривожланишга йўл очувчи ёки уни тўхтатувчи энг асосий манба ҳисобланади. Ҳар куни ўз қарашларингизни ўзгартириш ва янги бошлаш учун имконият туғилади.

    13 август, 19:22   Изоҳ (0)   2042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Руҳий қашшоқлик#саломатлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Зеленскийга музокараларда Украина ҳудудини муҳокама қилмасликка ваъда берди

    Дунё | 14 август, 15:20

    Россия ядровий каллак ташувчи қанотли ракетани синовдан ўтказади

    Дунё | 14 август, 15:05

    Ўзбекистон нега АҚШдан пахта импорт қилмоқчи?

    Ўзбекистон | 14 август, 14:58

    Австрияда жарроҳ 12 ёшли қизига бемор бош суягини тештирди

    Дунё | 14 август, 14:40

    Тошкентда бўлиб ўтадиган концертларга кириш қанчага тушади?

    Маданият | 14 август, 14:25

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    Дунё | 14 август, 14:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.