• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Давлат корхона ва университетлари фаолияти самарали эмас” — тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов

    Тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов фикрича, Ўзбекистонда давлат университетлари фаолияти самарали эмас. Сабаби улар тепасида туриб талаб қиладиган инсон ва кенгаш йўқ.

    Foto: YouTube
    Фото: YouTube

    Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкентдаги Теаm университети таъсисчиларидан бири ва раҳбари сифатида YouTube’даги “Гаштак” лойиҳасига интервью берди. Тадбиркор суҳбат давомида Ўзбекистондаги олийгоҳларда, айниқса, давлат университетларида эскича ёндашув ҳануз сақланиб қолаётганини айтди. Унинг фикрига кўра, олий таълим муассасаси эришадиган натижалари бўйича талаб кучли бўлиши зарур.

    “Бизда давлат корхоналари ва университетлари самарасиз ташкилотлар. Сабаби уларда бизнес эгаси йўқ, тепасида туриб талаб қиладиган инсон ва кенгаш мавжуд эмас. Масалан, Британиядаги энг йирик ва нуфузли университетлар эгаси жамоатчилик. Менимча, бу яхши ёндашув. Университетларни бошқарувчи кенгашлар пайдо бўлиши керак. Олийгоҳлар вазирлик ёки уни тепасидаги катта раҳбарларга эмас, маҳаллий эҳтиёжлардан келиб чиқиб, туман, шаҳарга ҳисобдор бўлиши лозим. Раҳбарлик қилаётган кенгашлар шаффоф, овоз бериш орқали ишлаши зарур. Жамоатчилик, маҳаллий кенгашлар ёки хусусийлаштириш орқали давлат активлари ва университетлари самарадорлигини ошириш муҳим”, деди мутахассис.

    Ҳикмат Абдураҳмоновнинг айтишича, давлат университетларида талабалар вақтининг кўп қисми ноўрин сарфланмоқда. Таълим сифати ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ҳам етарлича.

    “Талаба университетда тўрт йил ўтириши керак эмас. Ўзбекистонда анъанавий университетларда ҳали ҳам дарслар ҳафтада 5-6 кун давом этади. Мен 5-6 кун у ерда нима қилиш керак билмайман. Бизнинг талабалар университетга уч кун келади, 2-3 “пара” маъруза эшитиб, кетишади. Қолган пайт лойиҳалар, ўз стартаплари устида ишлайди. Жамоа билан кўникмаларини ривожлантиришади, лойиҳаларини ҳимоя қилади. Бу уларнинг ўз вақти ва мустақил ҳаётини бошқаришга, келажакда нима қилиши кераклигига қаратилган ишларга йўналтирилган.
    Дунёда топ университетлар фаолияти компаниялар билан узвий боғланган. Улар таълим маҳсулотларини ҳам ҳатто бирга чиқаришади. Яъни катта корпорациялар университетга келиб, буюртма беради. “Менга мана бундай ходимлар тайёрлаб беринглар, шунча пул бераман” дейди. Шундай ҳамкорлик кучайиб бориши керак”, дейди тадбиркор.

    Ҳикмат Абдураҳмонов бугунги кунда таълим соҳасида даромад катталигини яширмади. Унинг эътироз билдиришича, аксар хусусий, ҳатто давлат университетлари ҳам таълим сифатини оширишдан кўпа кўпроқ, очиқчасига пул ишлаш пайида.

    “Минглаб, 10 минглаб талабаларни ўқишга қабул қилишади, кейин улар бинога сиғмайди. Оқибатда уч сменалаб дарслар ташкил қилиняпти. Бу пул оқимини кўпайтириш кетидан қилинаётган ҳаракатлар. Аммо жуда қисқа муддатли стратегия. 3-5 йил соққа қилишар, лекин кейин саралаш бошланади. Сифатли таълим бермоқчи бўлсангиз ва шу соҳани яхши кўрсангиз, менимча, маҳсулотингизни, сифатингизни ошириш мақсадида пулингизни қайтиб ўша соҳага тикаверасиз. Бу тугамайдиган циклга ўхшайди. Шу маънода таълим жуда яхши бизнес эмас”, дея фикр билдирди у.

    Тадбиркор давлат университетларида 50, 100 йиллик тарих ва шу даврда шаклланиб келган маълум бир шаблонлар борлигига урғу берди. Мутахассис фикрича, шаблонларни ўзгартириш мураккаб кечади.

    “Давлат университетлари биноларига кирганмисиз? Тор коридор ва чап-ўнгга қараганингизда синфлар, синфлар, синфлар. Талабаларнинг 70-80 фоиз вақти ўша синфлар ичида ўтади. Бу нотўғри. Бу конвеер ва индустриал ёндашув. Мазкур ёндашув яхши натижага олиб келмайди. Энди замонавий университетларга қарайлик. Масалан, Буюк Британиядаги университетларга кирсангиз, жуда жозибадор. Ҳаттоки университетга келдимми ё қанақадир замонавий коворкинг марказидаманми, деб тушунмай қоласиз. Очиқ муҳит, мулоқот учун шароитлар қилинган.
    Бу университетларнинг қўшимча функциялари олдинга ўтаётганини кўрсатяпти. Демак, талабалар университетга мулоқот, бир-бири билан гаплашиш учун келяпти. Кўпроқ коридорларда гаплашишяпти, кўпроқ клублар, қанақадир ҳамжамиятлар очишяпти. Замонавий таълимда талабаларнинг университетда ўтказаётган вақти жуда жиддий, кескин ўзгарган. Шунинг учун ҳалиги эскича конвейер ёндашув қилаётган университетлар ё ўлади, ё самарасиз бўлиб қолади. Сифатли университетлар, кучли университетлар ривожланишда давом этади ва барқарор, жамиятнинг жуда муҳим қисмига айланиб бораверади”, деди тадбиркор.

    Аввалроқ олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистонда талабга жавоб бермайдиган, давлатга тегишли 20 та университет ёпилишини айтганди. Вазир ёпилиши кутилаётган университетлар битирувчиларининг атиги 5–10 фоизи иш билан таъминланаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга, Қўнғиротбой Шарипов ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилганини маълум қилганди.

    Ҳозирда Ўзбекистонда жами 201 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Улардан 100 таси давлат, 71 таси хусусий олийгоҳлар, қолган 30 таси хорижий университетлар филиаллари ҳисобланади.

    28 июл, 19:51   Изоҳ (0)   1288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат фони деярли ўзгармайди

    28 июл, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    28 июл, 16:10

    Самарқанддаги машҳур “қўзиқорин бино”ни бузиш бошланди

    28 июл, 15:03

    Тошкент вилоятида ўз қизининг номусига теккан эркак 12 йилга қамалди

    28 июл, 14:45

    Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди

    28 июл, 14:21

    “Ўзгидромет” 29 июлда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    28 июл, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижоннинг икки тумани “Ташаббусли бюджет”да овоз бермайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўзбекистон | 22 август, 00:07

    Хитой ва америкалик олимлар биноларни совитадиган цемент ишлаб чиқди

    Дунё | 21 август, 23:50

    Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони очиқланди

    Ўзбекистон | 21 август, 23:40

    Дания китобхонликни ривожлантириш учун китобларга қўйилган 25 фоизлик солиқни бекор қилади

    Дунё | 21 август, 23:30

    Етти ойлик инфляция даражаси 4 фоизни ташкил этди — Статқўм

    Иқтисодиёт | 21 август, 23:20

    DeepSeek сунъий интеллекти янгиланган моделини тақдим этди

    Дунё | 21 август, 23:10

    АҚШда механик 10 йил олдин йўқолган ҳамённи капот остидан топиб, эгасига қайтарди

    Дунё | 21 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.